Қуйи Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими мудири хузурида ўтказилган ишлаб чиқариш баённомаси №
Download 16.22 Kb.
|
ПФ-5812 БАЁННОМА ХТБ — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартибида
Қуйи Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими мудири хузурида ўтказилган ишлаб чиқариш БАЁННОМАСИ №_____ ___ . ___________.2022 йил Дўстобод ш Қатнашдилар: А.Шадманов-ХТБ мудири,мажлис раиси 17 нафар фан методистлари ва 8 нафар халқ таълими ходимлари 53 нафар мактаб рахбарлари Кун тартибида: 1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги 5812-сонли Фармони билан таништириш ва уни хаётга тадбиқ этиш. Кун тартибидаги масала билан ХТБ мудири А.Шадманов сўзга чиқди ва у ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги 5812-сонли Фармони билан ўтирганларга ўқиб таништириб чиқди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилаетганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги айтиб ўтилди. Профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш мақсадида қуйидигилар амалга оширилиши белгилаб ўтилди: 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этиш; а) бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларига Халқаро таснифлагич бўйича асосий таълим дастурларидан ташқари қуйи даражадаги таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқи берилиши; б) тизимда мос равишда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурлари жорий этилган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилиши; в) касб-ҳунар мактабларида: кадрлар тайёрлаш умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида амалга оширилиши; г) коллежларда: кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади; жорий сақлаш, фаолиятни юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари тегишли вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун айтиб ўтилди. Шундан сўнг сўзга ХТБ мудир ўринбосари Х.Укибаев чиқди ва у ўз сўзида ушбу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги 5812-сонли Фармонида халқ таълими сохасидаги хамма рахбарлар ва ўқитувчилар ва ўқувчилар учун жуда катта имкониятлар берилганлиги ва бу имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керакли, хамма ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли қилиб бажаришлари лозимлигини айтиб ўтди. Юқоридагилардан келиб чиққан холда мажлис қарор қилади: 1. Кун тартибидаги масала юзасидан ХТБ мудири А.Шадмановнинг маърузаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентиннг 2019 йил 6 сентябрдаги 5812-сонли Фармонини хар битта умумтаълим муассаса рахбарлари ва халқ таълими ходими ўрганиб чиқсин. 3.Ушбу қарорнинг ижросини назоратини ўз зиммамда қолдираман. Мажлис раиси: А.Шадманов Котиб: Ў.Тешабоев Download 16.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling