Ҳудудларнинг иқтисодий ривожлантиришда Ўзбекистон ҳокимияти маҳаллий вакилларининг салоҳиятини ошириш лойиҳаси концепцияси


Download 15.63 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi15.63 Kb.
#1523909
Bog'liq
Ҳудудларнинг иқтисодий ривожлантиришда Ўзбекистон ҳокимияти маҳаллий вакилларининг салоҳиятини ошириш лойиҳаси концепцияси


Ҳудудларнинг иқтисодий ривожлантиришда Ўзбекистон ҳокимияти маҳаллий вакилларининг салоҳиятини ошириш лойиҳаси концепцияси
Ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошлашда маҳаллий вакиллик органлари муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
«Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури»даги Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш йўналишида хам белгиланган.

Мазкур мақсадга эришиш учун, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 20.12.2023 Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида депутат ва сенаторлар, маҳалла вақилларини фаол бўлишларини, янги-янги таклиф ва ташаббуслар билдиришларини мухимлигини яна бир таъкидлаб утди.


Мазкур вазифалар ижроси доирасида маҳаллий Кенгашлар депутатларини тизимли равишда ўқитиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, Кенгашларнинг доимий котибиятлари ташкил этилди.
Таклиф этилаётган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Лойиҳанинг мақсади пилот ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий вакиллик органларининг салоҳиятини оширишга кўмаклашишдир.
Лойиҳада қуйидаги вазифаларни амалга ошириш назарда тутилган:
- Ихтисослаштирилган доимий комиссиялар депутатлари учун қуйидаги мавзуларда тренинглар ўтказиш:
• Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши стратегиясини ишлаб чиқиш;
• Ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига қаратилган маҳаллий ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий фаолияти;
• Ҳудудларнинг иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
- Ҳудудларнинг иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
- «Ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришда Кенгашларнинг ўрни» мавзусида депутатлар учун қўлланма ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини таҳлил қилиш, бу борадаги хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш, ушбу тадқиқотлар асосида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- «Ҳудудларни иқтисодий ривожланишида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўрни: хорижий давлатлар ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган;

Кутилаётган натижалар:
- Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонун ижодкорлиги фаоллиги ошади;
- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари кўриб чиқиш учун киритилган ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган инновацион ғоялар сони кўпаяди;
- Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларнинг амалга оширилиши устидан назорат функцияси кучаяди;
- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги камчилик ва бўшлиқлар аниқланади;
- Минтақанинг иқтисодий ривожланишида маҳаллий ҳокимият вакилларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилади;
- Пилот ҳудудларнинг тажрибаси бутун Республика бўйлаб қолланилади.

Лойиҳанинг тахминий буджети 380 млн.
Download 15.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling