80
4. Хорижий молиявий ташкилотларинг мамлакатдаги иштироки
чекланганлиги.
Ўрта Осиё
мамлакатларидан Қирғизистонда ҳам гарчи қонун
даражасида бўлмаса ҳам, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда сукуклар ҳақида
тушунчалар киритила бошлаган. Қирғизистон фонд биржаси директорлар
кенгаши раиси Абдулатип Султановнинг сўзларига кўра,
хорижий
инвесторлар учун Қирғизистон эмитентларининг сукукларига қизиқиш паст
даражада эканининг сабабларидан бири махсус қонун мавжуд эмаслигидир.
Бу мамлакатда ҳуқумат қарори билан тасдиқланган сукуклар тўғрисидаги
низом амал қилади
98
. Аниқроқ айтганда, ҳукумат томонидан “Исломий
молиялаштириш бўйича чиқариладиган қимматли қоғоз (сукук)лар
тўғрисида”ги қоидалар тасдиқланган
99
. Унда
сукукларнинг бешта тури
ёритилган.
Шунингдек,
Тожикистонда ислом молия тизимидан исломий банк
хизматлари йўлга қўйилган бўлса-да, сукук эмиссияси бўйича бирор ҳаракат
амалга оширилганлиги маълум эмас.
Юқоридаги жиҳатлардан ислом молиясини
жорий этишда тизимли
ёндашув, кадрлар тайёрлаш, тўлиқ ҳуқуқий асосни яратиш,
амалий
тажрибага бой ташкилотлар кўмагидан фойдаланиш сингари масалаларни
ҳам қамраб олган ҳолда копмлекс чора-тадбирларни
амалга ошириш зарур
эканлиги тўғрисида хулосага келиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: