Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

Озарбайжонда ислом молияси тизимини ривожлантиришда юзага 
келаётган асосий муаммолар: 
1. Қонунчиликда ислом молияси учун етарли асослар яратилмаган ва 
ислом молиясининг тушунчалари, механизмлари етарли даражада ёритиб 
берилмаган. Шариат тамойиллари бўйича фаолият юритувчи муассасалар 
алоҳида категория сифатида ажратилмаган. 
2. “Наследие” номли Озарбайжоннинг халқаро журналида чоп этилган 
мақолада ислом молиясини ривожлантириш учун ҳукумат томонидан етарли 
даражада эътибор берилмаганлигига урғу берилган
97

3. Кадрлар танқислиги ва амалий тажрибанинг етишмаслиги. 
96
Шаймерден Чиканаев. Исламское финансирование в Казахстане. Grata International. с2. 
97
Фуад Алиев. Исламское финансирование в Азербайджане //ISR, Наследие, Heritage. 2010. № 1 (43). с58. 


80 
4. Хорижий молиявий ташкилотларинг мамлакатдаги иштироки 
чекланганлиги. 
Ўрта Осиё мамлакатларидан Қирғизистонда ҳам гарчи қонун 
даражасида бўлмаса ҳам, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда сукуклар ҳақида 
тушунчалар киритила бошлаган. Қирғизистон фонд биржаси директорлар 
кенгаши раиси Абдулатип Султановнинг сўзларига кўра, хорижий 
инвесторлар учун Қирғизистон эмитентларининг сукукларига қизиқиш паст 
даражада эканининг сабабларидан бири махсус қонун мавжуд эмаслигидир. 
Бу мамлакатда ҳуқумат қарори билан тасдиқланган сукуклар тўғрисидаги 
низом амал қилади
98
. Аниқроқ айтганда, ҳукумат томонидан “Исломий 
молиялаштириш бўйича чиқариладиган қимматли қоғоз (сукук)лар 
тўғрисида”ги қоидалар тасдиқланган
99
. Унда сукукларнинг бешта тури 
ёритилган. 
Шунингдек, Тожикистонда ислом молия тизимидан исломий банк 
хизматлари йўлга қўйилган бўлса-да, сукук эмиссияси бўйича бирор ҳаракат 
амалга оширилганлиги маълум эмас. 
Юқоридаги жиҳатлардан ислом молиясини жорий этишда тизимли 
ёндашув, кадрлар тайёрлаш, тўлиқ ҳуқуқий асосни яратиш, амалий 
тажрибага бой ташкилотлар кўмагидан фойдаланиш сингари масалаларни 
ҳам қамраб олган ҳолда копмлекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур 
эканлиги тўғрисида хулосага келиш мумкин. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling