Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Ўзбекистон фонд бозорига исломий қимматли қоғозларни жорий этиш


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

Ўзбекистон фонд бозорига исломий қимматли қоғозларни жорий этиш 
дастлабки босқичининг иккинчи йўналиши
111
 
№ 
Чора-тадбирлар 
Масъул ижрочилар 
1. 
Ислом тараққиёт банки ва Исломий 
молиявий муассасалар учун бухгалтерия ва 
аудит 
ташкилоти 
(AAOIFI) 
билан 
Ўзбекистонга 
исломий 
қимматли 
қоғозларни 
жорий 
этиш 
бўйича 
маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳамда техник 
кўмакларни жалб этиш 
Ўзбекистон Республикаси
Капитал бозорини ривожлантириш 
агентлиги, 
Ўзбекистон Республикаси
Ташқи ишлар вазирлиги 
2. 
Ислом молияси инструментларини қўллаш 
имкониятларини 
ўрганиш 
бўйича 
мутахассислар ишчи гуруҳини ташкил 
этиш. Ишчи гуруҳ таркибига хориждан 
соҳа мутахассисларини ҳам жалб этиш 
Ўзбекистон Республикаси
Капитал бозорини ривожлантириш 
агентлиги, 
Ўзбекистон Республикаси Инновацион 
ривожланиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги 
3. 
Сукук фаолиятига алоқадор ва дахлдор 
бўлган 
барча 
норматив 
ҳуқуқий 
ҳужжатларни инветаризациядан ўтказиш 
Ўзбекистон Республикаси
Капитал бозорини ривожлантириш 
агентлиги, 
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги 
4. 
Қонунчиликка қуйидагиларни ўз ичига 
олувчи 
тегишли 
ўзгартириш 
ва 
қўшимчалар киритиш: 
сукук тушунчаси ва унинг турлари; 
1 йиллик рентабеллик талаб эмитент 
учун эмас асосий жамият учун татбиқ 
этилиши; 
эмитент шариат кенгашини ташкил 
этиш мажбурияти; 
шариат кенгашининг мустақил маслаҳат 
кенгаши эканлигининг изоҳи 
Ўзбекистон Республикаси
Капитал бозорини ривожлантириш 
агентлиги, 
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги, 
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги, 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин 
ишлари бўйича қўмита, 
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 
5. 
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга 
солиш бўйича ваколатли орган таркибида 
исломий қимматли қоғозлар фаолияти 
билан шуғулланувчи алоҳида бўлим 
ташкил қилиш 
Ўзбекистон Республикаси
Капитал бозорини ривожлантириш 
агентлиги,
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги 
6. 
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга 
солиш бўйича ваколатли орган ҳузурида 
республика шариат кенгашини тузиш 
Ўзбекистон Республикаси
Капитал бозорини ривожлантириш 
агентлиги, 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин 
ишлари бўйича қўмита 
111
Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. 


95 
Ислом молияси инструментларини қўллаш имкониятларини ўрганиш 
учун ислом иқтисодиётига ихтисослашган олий таълим ва илмий тадқиқот 
муассасалари, иқтисодий-молиявий блокка оид давлат ташкилотлари 
вақиллари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва соҳага оид бошқа 
мутахассислардан таркиб топган республика ишчи гуруҳини (кейинги 
ўринларда Ишчи гуруҳ) ташкил этиш жараённинг тизимли равишда олиб 
борилишини кафолатлайди. Ишчи гуруҳ таркибига хориждан соҳа 
мутахассисларини ҳам жалб этиш мақсадга мувофиқ. 
Ишчи гуруҳ томонидан сукук фаолиятига алоқадор ва дахлдор бўлган 
барча норматив ҳуқуқий ҳужжатлар инветаризациядан ўтказиб чиқилса, 
қонунчиликни ўзгартириш кўлами маълум бўлади. 
Кейинги жараён қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритиш билан 
амалга оширилади. Қуйидагилар қонун ҳужжатларида ўз аксини топиши 
мақсадга мувофиқдир: сукук тушунчаси ва унинг турлари; лойиҳа 
истиқболининг риски сукук турларидаги келишувга кўра тақсимланади;
бир йиллик рентабеллик талаб эмитент учун эмас асосий жамият учун татбиқ 
этилиши; эмитент шариат кенгашини ташкил этиш мажбурияти; солиқ 
муҳитини анъанавий молиявий тизими билан тенг шароитларга олиб келиш. 
Фонд бозорида сукукларнинг ислом тамойилларига мос равишда 
эмиссия этилишини текшириш ва фаолиятини назорат қилиб бориш учун 
Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича 
ваколатли орган таркибида исломий қимматли қоғозлар фаолияти билан 
шуғулланувчи алоҳида бўлим ташкил қилиш ва мазкур орган ҳузурида 
республика шариат кенгашини тузиш навбатдаги муҳим қадам сифатида 
хизмат қилади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling