Абсорбция Абсорбция - Газ ҳамда буғ-газ аралашмаларидаги бир ёки бир неча компонентларнинг суюқликда танлаб ютилиш жараёни абсорбция деб аталади. Ютилаётган газ абсорбтив, ютувчи суюқлик абсорбент дейилади. Абсорбция (лат. absorptio от absorbere — ютиш) — бу ходиса сорбентнинг бутун хажмида сорбатни ютилишидир. Абсорбция сорбцион жараёнларнинг бир тури. Сорбент сифатида суюқлик сорбат сифатида эса газ фаза тушунилади.
Саноатда абсорбция жараёни Абсорбция турлари - Абсорбцияни физик ва кимёвий турларига ажратадилар.
- Физик абсорбцияда компонентлар ўзаро таъсирлашмасдан аралаш эритмалар хосил қилади. Физик абсорбцияда кимёвий таъсирлашув кузатилмайди. Физик абсорбция бориши учун газ фаза таркибидаги ютилиши зарур бўлган компонентнинг порциал босими суюқ фазадагига қараганда анча катта бўлиши, контакт юзаси бўлиши керак. Демак абсорбция жараёнини харакатлантирувчи кучи фазалараро парциал босимлар фарқидир. Физик абсорбцияда газ ва суюқ фаза молекулалари орасидаги таъсирлашиш энергияси миқдори 20 кДж/моль ортиқ бўлмайди. Физик абсорбция кўпинча қайтар жараёндир, яъни суюқликка ютилган газни ажратиб олиш мумкин бўлади, бундай жараён десорбция дейилади. .
- Кимёвий абсорбция ёки хемосорбцияда контактлашаётган компонентлар ўзаро таъсирлашиб янги брикмалар хосил бўлади. Кимёвий абсорбцияда суюқлик фазасида тарқалган газ молекулалари абсорбент таркибидаги фаол бўлган компонент билан таъсирлашади. Асосан бундай таъсирлашишлар экзотермик ва қайтар бўлиб, мухит харорати ошиши билан хосил бўлган бирикмалар парчаланиши ва дастлабки моддаларнинг хосил бўлиши кузатилади. Кимёвий абсорбцияда газ ва суюқ фаза молекулалари орасидаги таъсирлашиш энергияси миқдори 25 кДж/моль ортиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |