Баъзан оралиқ характердаги абсорбцион жараёнлар учрайди ва уларда фазалардаги молекулаларнинг ўзаро таъсирлашиш энергиясининг қиймати 20-30 кДж/моль.га тенг. Масалан ацетиленни диметилформамид билан таъсирлашиш реакциясини мисол қилиш мумкин. Бунда эриш ёки ютилишда водород боғли бирикма хосил бўлади. - Баъзан оралиқ характердаги абсорбцион жараёнлар учрайди ва уларда фазалардаги молекулаларнинг ўзаро таъсирлашиш энергиясининг қиймати 20-30 кДж/моль.га тенг. Масалан ацетиленни диметилформамид билан таъсирлашиш реакциясини мисол қилиш мумкин. Бунда эриш ёки ютилишда водород боғли бирикма хосил бўлади.
Абсорбентлар - Абсорбент сифатида сув, органик эритмалар кенг қўлланилади ва бу асосан тормоқ турига боғлиқ. Масалан нефть ва газни қайта ишлашда углеводород газларини ажратишда бензин ва керосин фракциялари, газларни таркибидаги намликни ажратиб олишда — диэтиленгликоль (ДЭГ) и триэтиленгликоль (ТЭГ)кабилар қўлланилади. Газларни нордон компонентлардан тозалаш учун N-метил-2-пирролидон, гликоллар, пропиленкарбонат, трибутилфосфат, метанол кабилар қўлланилади. Ҳар бир аниқ шароит учун тегишли абсорбент танлаб олинади; бунда ютилиши лозим бўлган компонентнинг абсорбентдаги эрувчанлиги ҳисобга олинади.
Газларнинг суюқ абсорбентлардаги эрувчанлиги қуйидаги омиллардан боғлиқ бўлади: - Газларнинг суюқ абсорбентлардаги эрувчанлиги қуйидаги омиллардан боғлиқ бўлади:
- 1) газ ва суюқ фазаларнинг физикавий ва кимёвий хоссалари;
- 2) ҳарорат;
- 3) газнинг аралашмадаги босими.
- Абсорбентларни танлашда қуйидаги омилларга аҳамият берилади: ажратилиши лозим бўлган газнинг таркиби; жараённинг босими ва ҳарорати; ускунанинг иш унумдорлиги; абсорбентнинг танлаб таъсир қилувчанлиги ва унинг ютиш қобилияти, коррозияга учрашиш фаоллиги, нархи, заҳарлик даражаси ва ҳоказо.
Генри қонуни - Суюқлик билан бирор газ аралашмасининг ўзаро таъсири натижасида тақсимланувчи компоненет А ташувчи компонент В ёрдамида суюқликда эриган бўлса, фазалар қоидасига мувофиқ компонентларнинг сони ва эркинлик даражаси учга тенг бўлади. Демак, газ-суюқлик системасида иккала фазанинг ҳарорати, босими ва концентрацияси ўзгариши мумкин. Шунинг учун ўзгармас ҳарорат ва умумий босимда мувозанат ҳолатидаги газнинг парциал босими (ёки унинг концентрацияси) билан суюқ фаза таркибининг ўзаро боғланиши бир хил бўлади. Бу боғланиш Генри қонуни билан ифодаланиб, эриган газнинг парциал босими эритмадаги унинг моль қисмига мутаносибдир:
- Суюқликдаги газнинг эрувчанлиги (ютилган компонент А)
- маълум ҳароратда унинг суюқлик юзасидаги парциал босимига
- мутаносибдир:
- бу ерда – мувозанат ҳолатидаги эритмада концентрацияси А бўлган ютилаётган газнинг парциал босими; – эритмадаги газнинг концентрацияси (моль ҳисобида), бу газ билан суюқлик фазалари мувозанатлашганда ютилаётган компонентнинг парциал босими РА га тенг; Е – мутаносиблик ёки Генри коэффициенти.
Do'stlaringiz bilan baham: |