Absorbsiya qurilmalari to’g’risida adabiyotlar sharhi
Download 0.86 Mb.
|
НАСАДКАЛИ Абсорберни хисоблаш 2000 Мейлиев
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Absorbsiya qurilmalari to’g’risida adabiyotlar sharhi ....................................... 1.1. Nasadkali absorberlar
- Hisob qismi.................................................................................................................
- 4. Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati............................................................................ Кириш
Насадкали абсорберни ҳисоблаш. G=2000 кг/соат Мундарижа Кириш ........................................................................................................................... 1. Absorbsiya qurilmalari to’g’risida adabiyotlar sharhi ....................................... 1.1. Nasadkali absorberlar............................................................................................. 1.2. Suyuqlikni sochib beruvchi absorberlar................................................................ Hisob qismi................................................................................................................. Xulosa........................................................................................................................... 4. Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati............................................................................ Кириш Республикамиз мустақил бўлгандан кейин нефт-газ саноатини ривожлантиришга катта аҳамият берилди. Илгариги ўз ҳолича иш юритувчи нефт, газ, нефт ва газни қайта ишлаш тармоқлари ягона тармоқ - “Узбекнефтгаз” миллий холдинг корпорациясига бирлаштирилди. Бу корпорациянинг таркибида нефт ва газни кайта ишлаш бўйича учта йирик корхона ишлаб турипти. Булар: “Ўзнефтни қайта ишлаш” давлат санаоат бирлашмаси, Шўртан ва Муборакдаги газни қайта ишлаш заводлари. “Ўзбекнефтмаҳсулот” акциядорлик бирлашмаси таркибига Фарғона, Олти Ариқ ва Бухородаги нефтни кайта ишлаш заводлари киради. Шўртан газни қайта ишалш заводининг яқинида газни кимёвий усул билан қайта ишлаш комплекси қурилди. Бу комплекс газдан полиэтилен, полимербензин ва шу каби махсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Бу корхоналар учун хомашё: нефт, газ конденсати ва табиий газ ҳисобланади. газ конденсатининг кимёвий таркиби нефтнинг кимёвий таркибига ўхшаш бўлиб, фақат қайнаш температурасининг охири билан фарқланади /газ конденсати нефтга караганда бирмунча енгил хисобланади/. Шу сабабли газ конденсати ва нефтлар бир хил қурилмаларда қайта ишланади. Юқорида эслатиб ўтганимиздек Республикамизда иккита йирик табиий газни қайта ишлаш заводлари ва газни кимёвий қайта ишлаш комплекси мавжуд. Муборак газни кайта ишлаш заводда табиий газларни олтингугурт бирикмаларидан (асосан Н2Sдан) тозаловчи, газларни қуйи температурада совутиб сув ва газ конденсати томчиларидан тозаловчи, нордон газлардан олтингугурт ишлаб чиқарувчи, газ конденсантини тиндирувчи технологик қурилмалар ишлаб турибти. Олтингугурт ишлаб чиқарувчи қурилмани чиқинди газларни кайта ишлаб, унинг таркибидаги H2S газидан қўшимча миқдорда олтингугурт олувчи “Сульферин” қурилмаси ишга тушиши билан атмосферага чиқиб кетаётган газларни таркиби тозаланади. Шундай қилиб, Муборак газни қайта ишловчи завод Халқ хўжалигини товар табиий гази, тоза олтингугурт ва тиндирилган газ конденсанти билан таъминлайди. Шўртан газни қайта ишлаш заводи асосан Камолтингўгуртли табиий газни қайта ишлашга мўлжалланган. Бу заводда табий газни совитиб қуйи температурада сув ва газ конденсат томчиларидан тозаловчи; цеолитлар ва абсорбентлар ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан (асосан Н2S) тозаловчи; нордон газлардан олтингугурт ишлаб чиқарувчи; газ конденсанти тиндирувчи; табиий газдан қуйи температурада пропан-бутан фракциясини ажратиб олувчи технологик қурилмалар ишлаб турибди. Ҳозирги вақтда, Шўртан газни қайта ишлаш заводининг яқинида янги замонавий газ- кимё комплекс ишлаб турибди. Бу комплексни “ АББ Луммус Глобал” компанияси билан ҳамкорликда қурилди. Бу комплексда табиий газни олтингугуртли бирикмалардан (асосан Н2S газидан) абсорбентлар ёрдамида тозаловчи; табиий газни совитиб қуйи температурада сув ва газ конденсати томчиларидан тозаловчи; газни метан, этан ва пропан - бутан фракцияларига ажратувчи; этан фракциясини пиролиз қурилмасига берилиб, асосан этилен олувчи; этилендан полиэтилен махсулотларини олувчи қурилмаларни ўз ичига олган. Заводнинг қуввати йилига 125 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш мўлжалланган бўлиб шундан 45 минг тоннаси қўшни давлатларда (асосан қозоғистон, қирғизистон ва Туркманистон) сотилмоқда. Мухандис - технолог кадрларнинг асосий мутахассислик фанларидан бири бу “Асосий технологик жараёнлар ва қурилмалар ” фани булиб, ушбу фан якунида курс ишини бажариш талабаларга фанни янада чукурроқ ўрганиш ва олган билимларини мустахкамлашга хизмат килади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling