Абу Алининг ҳазили
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Masnaviy hikoyalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан
Адолат мушти Хаста бўлган бир одам шифокорга: — Томир уришимни текшириб, дардимни аниқла деди.. Шифокор беморни текшириб кўрди.. Ҳеч умид йўқ. Ўлими яқин эди. Беморга: — Бор, кўнглинг нима тусаса шуни қил. Парҳезга эҳтиёж йўқ, деди. Бемор хурсанд, кўнгли хоҳишига кўра дарё бўйига борди. Қараса, бир дарвеш юз қўлини ювяпти. Тақир бошини кўриши билан бир тарсаки ургиси кедтси. Аслида шифокор ҳам: «Кўнглинг нима хоҳласа шуни қил», деган эди. Шундай қилмаса, дарди оғирлашади. Қўлини кўтариб, тақир бошига бир тарсаки туширди. Дарвеш аччиқланди, жойидан сақраб турди. У ҳам бемор одамга мушт билан жавоб бермоқчи бўлди. Сўнгра эътибор берса, эти суягига ёпишган бир жасад… Урса йиқилиб ўлади. Тегмади, аммо, беморни қозининг ҳузурига олиб борди. Шикоятини айтди: — Бу одам ҳеч бир сабабсиз мени урди. Жазо беришингизни сўрайман. Қози бир дарвешга, бир беморга қаради. Беморнинг оёқда турадиган ҳоли йўқ… Ичи ачиди. шикоятчига: — Кўрмаяпсанми, бу одамнинг эти суягига ёпишиб қолган, бунақалар ўлик ҳисобланади. Мен тирикларга ҳукм чиқараман. Воз кеч бу даъвойингдан, деди. Дарвеш даъвосида қатий турди: — Менинг ҳеч бир гуноҳим йўқ аммо ургани аниқ, ўлик бўлсин, тирик бўлсин, мен адолат истайман, деди. Қози: — Яхши, ундай бўлса деб, бемор одамдан сўради: — Оз бўлса ҳам пулинг борми? Бемор жавоб берди: — Олти дирҳам пулим бор. Бошқа ҳеч нарсам йўқ Қози ҳукм чиқарди: — Яхши, уч дирҳами ўзингда қолсин. Уч дирҳамини бу одамга бер. У бечора ҳам йўқсул.. Қозининг бу ҳукмига бемор ғазабланди. Аслида қозининг ҳам тумшуғига бир мушт туширгиси бор эди. Чидай олмади. Модомики бир тарсакининг жазоси уч дирҳам экан, қолган уч дирҳамни ҳам қрзига бераман деб ўйлади ва ўрнидан туриб қозининг тумшуғига бир мушт туширди. Қрзи ғазаб билан сапчиб ўрнидан турди. Шу пайт бемор одам: — Қози жанобларй, нега қизишасиз? Сизнинг ҳукмингиз адолатга таянади. Ўзингиз учун раво кўрмаган ҳукмни бировга қандай раво қўрасиз? Шу олти дирҳамни олинг, иккингиз бўлишинг, дея маҳкамадан чиқиб кетди. Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling