Academic research in modern science international scientific-online conference 48 давлат хизмати ва давлат хизматчиси


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana22.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1221914
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ARIMS0910



ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
 
International scientific-online conference 
48 
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ 
ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ТАВСИФИ, 
ТАСНИФИ ВА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР 
А.А Халимов

3-курс талабаси. 
Ф.Б Джамбакиева

Илмий раҳбар:
Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси. 
1-2
ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали 
https://doi.org/10.5281/zenodo.6675427 
Аннотация. Мақолада маъмурий ҳуқуқ тармоғининг мустақил институти 
ҳисобланган давлат хизмати институти очиб берилган. Давлат хизмати 
тушунчаси юзасидан миллий ва хорижий ҳуқуқшунос олимларнинг 
таърифлари келтирилиб, улар қиёслаш усули орқали таҳлил қилинган, 
муаллифнинг шахсий ёндашуви ва қарашлари баён этилган. Давлат 
хизмати институти ва давлат томонидан фуқароларга кўрсатиладиган 
хизмат (икки тушунча) учун бир атама қўлланилишини бартараф этиш 
учун ечим таклиф этилади. Муаллиф томонидан давлат хизматчилари 
икки хил мезонга кўра таснифланади ва бунинг сабаблари атрофлича 
муҳокама қилинади.
Калит сўзлар. Давлат хизмати, давлат хизматчиси, давлат бошқаруви, 
давлат фуқаролик хизмати, давлат сиёсий хизмати, мансабдор 
хизматчилар, мутахассис хизматчилар.
Маълумки, давлат бошқарувини соддалаштириш ва ихчамлаштириш, уни 
ўзгариб 
бораётган 
ижтимоий 
муносабатлардан 
келиб 
чиқиб 
ривожлантириш – давр талаби. Зеро, давлат бошқарувининг самарали 
ташкил этилиши мамлакат тараққиётининг муҳим шартларидан биридир.
Давлат бошқарувида ижобий натижага эришилса, давлат ўз вазифа ва 
функцияларини тўлақонли бажаради, пировард натижада, барқарор ўсиш 
суратлари юз беради. Албатта, бунга осонликча эришиб бўлмаслиги 
барчамизга аён. Хўш, қандай қилиб давлат бошқарувини тўғри йўлга 
қўйиш мумкин? Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан иборат бўлган давлат 
хизмати давлат бошқарувининг асоси ҳисобланади. Айнан давлат 
хизматини 
ислоҳ 
этиш, 
давлат-хизмат 
муносабатларини 
такомиллаштириш, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини қатъий 
мустаҳкамлаб қўйиш давлат бошқарувида муваффақиятга эришишга 
катта ҳисса қўшади.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling