Academic research in modern science
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
15728 1 99784386FD6476D8C1D6D0D7C27FAB745F3DB9E7
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference 29 Қорақалпоғистонга раҳбарлик қилган. Шу муддат ичида амалга оширилган ишлар, халқ хўжалигининг ҳамма соҳалари: таълим-тарбия, маданият ва маориф, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги юксалишлар, қурилишдаги янгиликлар, янги туманларнинг ташкил этилиши, шу инсоннинг ташкилотчилик фаолияти билан боғлиқ маълумотлар қасидада оддий баён усулида эмас, балки бадиий унсурларда, ифода шаклларида намоён бўлади. Образ характерининг шаклланиб бориши ҳар хил вазиятларда кечади. Ютуқлари ҳам, қийинчиликлар ҳам, мураккаб ҳаёт ва меҳнат шароитлари қаҳрамонни чиниқтиради. Достонда қаҳрамоннинг “эл отаси” мақомига етиб ардоқланиши яхши асосланган, сунъий талқин йўқ, ҳаммаси табиий. Қасиданинг охирларида муаллиф яна бир муҳим масалага диққат қаратади. Инсон, агар айтайлик, у масъул лавозимларда ишлаб, улуғ ишлар қилиб, ватандошлари ҳурматини қозонган бўлса, нафақага чиққач, бир вақтлар қилган ишларидан фахрланса, шу ҳаёт ичида яшаётганидан, қадрланаётганидан ғурурланса, бу ўша инсон учун катта қувонч. “Эл отаси” ана шу бахтга сазовор бўлган инсон. Қаҳрамоннинг бу кечинмалари асарда ҳам акс садо берган. “Янгиланган қорақалпоқ диёрим” достони ҳам қасида жанрига мансуб. Қорақалпоғистоннинг мустақиллик йиллари, айниқса, кейинги тўрт-беш йилдаги ривожланиш кўрсаткичлари, барча соҳалардаги бунёдкорлик ишлари ва бу жараёнга раҳнамолик қилган, ташкилотчилик қобилияти билан эл назарига тушиб, ҳурмат қозонган инсонлар қасиданинг етакчи қаҳрамонларидир. Истиқлол йилларида Қорақалпоғистонда амалга оширилган кенг кўламли янгиланишлар, бунёдкорлик ишларининг бирор соҳаси йўқки, муаллиф эътиборидан четда қолган ёки мавзуга қўл урмаган бўлса. “Қиз кетган” каналининг “Дўстлик” канали деб номланишидан тортиб, ижод мактабларию Президент мактаблари, Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, Мўйноқ ва Бўзатовдаги буюк ишлар, Оролнинг суви тортилган жойларини кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар натижалари, маданият ва санъатга бўлаётган эътибор, халқни рози қилиш йўлида амалга оширилаётган бошқада тадбирлар шоирага илҳом берган, шу юртнинг бир садоқатли фарзанди тимсолида жараёнларни жўшқин меҳр билан куйлагани асарнинг ютуғидир. Қорақалпоғистонда сўнгги йилларда эришилган муваффақиятлар, янгиланишлар республикага узоқ йиллар раҳбарлик қилган М.Ерниёзов |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling