Адабиётлар рўйхати салихов С. А. ва бошқалар. Инновацион фаолиятни бошқариш. Дарслик. Тошкент “Иқтисодиёт”, 2013 йил
Download 7.19 Kb.
|
11-mavzu.тақдимот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Эргашходжаев Ш. Инновацион маркетинг. Дарслик. Тошкент “Чўлпон”, 2014 йил.
- 4. Абдусаторова Х.М. Инновация стратегияси. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2012 йил
- 7. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2019 йил.
Маърузачи: Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси Э.Х.Хуррамов ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ1. Салихов С.А. ва бошқалар. Инновацион фаолиятни бошқариш. Дарслик. Тошкент “Иқтисодиёт”, 2013 йил.2. Эргашходжаев Ш. Инновацион маркетинг. Дарслик. Тошкент “Чўлпон”, 2014 йил.3. Ильенковой С.Д. Инновационный менеджмент. Учебник. – М.: ЮНИТИ –ДАНА, 2012. -392 с.4. Абдусаторова Х.М. Инновация стратегияси. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2012 йил5. Ишмухамедов А. Э. Инновацион стратегия. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2007.6. Акабирова Д.Н.Инновационная стратегия. Учебное пособие. Тошкент, Иқтисодиёт, 2011.7. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2019 йил.Мавзу: КОРХОНАЛАРДА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН МАРКЕТИНГ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ Р Е Ж А 1. Инновацион маркетинг технологияларини ўзига хос хусусиятлари. 2. Экспортни амалга оширишда тармоқ маркетинги. 3. Экспорт товарларни брендлашни аҳамияти. Инновацион маркетинг ‒ бу янги товарлар ёки хизматлар яратиш, кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган маркетинг технологиялари мажмуидир. Корхонада инновацион маркетинг объектлари бўлиб инновацион мулк, инновацион хом ашё ва материаллар, инновацион товарлар ва хизматлар, инновацион технологиялар, товарлар ва хизматларни силжитишнинг инновацион усуллари, бошқарувни ташкил этишнинг янги шакллари ҳисобланади. Инновацион маркетинг − бу корхона фаолиятинининг самарадорлигини ошириш учун янги усуллар ва воситаларни жорий этиш мажмуасидир. Бу анъанавий маркетинг концепцияларидан бири бўлиб, унинг асосий мақсади маҳсулот ва хизматларни узлуксиз такомиллаштириб бориш ҳисобланади. Корхоналарнинг янгиликларни яратиш, жорий этиш, ўзлаштириш ва сотиш фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади: янги ғояларни ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, янги маҳсулотларнинг тажриба намуналарини яратиш; янги тур маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё ва материалларни танлаш; янги маҳсулотларни тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш; янгиликларни жорий этишга қаратилган янги ташкилий-бошқарув қарорларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; инновацион ахборот таъминотини ишлаб чиқиш ва олиш; илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш бўйича ходимларни тайёрлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш; маҳсулотларнинг хоссаларини истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжаларига мослаш; юқори даражадаги сифат кўрсаткичларига эришиш борасидаги тадқиқотлар олиб бориш; лицензиялаштириш, патентлаштириш ва ноу-хауларга эгалик қилиш бўйича керакли ҳужжатларга эга бўлиш ва бошқалар. Маркетинг инновациялари деганда янги ёки сезиларли яхшиланган маркетинг услубларини жорий этиш: маҳсулотларнинг дизайни ва қадоқланишида жиддий ўзгаришлар; маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича, шунингдек уларни бозорларга танитиш ва олға силжитиш бўйича янги услублардан фойдаланиш; янги нарх стратегияларини шакллантириш кабилар. Download 7.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling