Адабиётлар Выготский Л. С. Собрн соч. Т. 3-М., 1983


Вербал нутқ туркумини шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин


Download 177 Kb.
bet4/4
Sana26.06.2023
Hajmi177 Kb.
#1656234
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
NUTQ

Вербал нутқ туркумини шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
  • оғзаки,
  • ёзма,
  • монологик,

  • 4) полиологик, 5) ташқи, 6)ички, 7) экспрессив, 8) импрессив, 9) лаконик (қатра, йиғиқ), 10) эпик (ёйиқ), 11) аффектив (жаҳл ҳолатидаги).

Оғзаки нутқнинг дастлабки туридан бири – бу монологик нутқдир. Якка шахснинг ички кечинмаларини тил механизмларига асосланган ҳолда акс эттирувчи, унинг ўзига қаратилган (эгоцентрик), таъсирланишини ифодалашга ва ахборот узатишга мўлжалланган нутқ тури монологик нутқ дебаталади.
Диада шаклидаги муносабатлар негизида қурилувчи, икки шахс ўртасида намоён бўлувчи, ахборот узатишга ва қабул қилишга мўлжалланган нутқ тури диалогик нутқ деб аталади Бир нечта кишилар билан амалга ошириш мўлжалланган, триада ва полиада негизига қурилувчи, ахборот узатиш ва қабул қилишга йўналтирилган, баҳс таркиблари иштирок этувчи оғзаки нутқ турига полилогик нутқ дейилади.
Артикуляцион аппарат орқали вужудга келувчи, вербал ҳолатларда акс этувчи, ўзгаларга йўналтирилган, ҳар хил хусусиятли вазиятларда намоён бўлувчи нутқ турига ташқи нутқ дейилади.
Муайян ахборотларни тартибга келтириш, ғояларни яратиш, фикрий дастурни ишлаб чиқишга мўлжалланган, лекин латент давридаги маълумотлар мажмуасидан тузилувчи нутқ тури ички нутқ дейилади
Инсоният тарихининг цивилизация босқичига ўсиб ўтиши ёзма нутқ пайдо бўла бошлаган ва ҳозиргача у ўз ривожланишида давом этмоқда. Тилнинг барча қоидаларига (график, морфологик, синтаксистик, лексик, лингвистик, фонеметик, қонуниятларига асосланган тарзда, муайян шартли аломатлар ёрдамида шакл, тузилиши, маъно, мазмун ва моҳиятни узлуксиз, тадрижий равишда ахборотларга айлантириб берувчи нутқ тури ёзма нутқ дейилади.
Ёзма нутқ ўз навбатида қуйидаги таркиблардан ташкил топади: а) монологик (драма), б) диалогик (бадиий асар жанрларида), в) ички, г) лаконик (йиғиқ, қатра), д) эпик (ёйиқ,йирик роман, қисса ва бошқалар).
Ёзма нутқнинг монологик ва диалогик турлари бадиий асарларда ўз ифодасини топган бўлиб, оғзаки нутқдагадан фарқли ўлароқ тил бойликларига бевосита асосланади.
Узоқ умр кўринг
Эътиборингиз учун рахмат!!!
Download 177 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling