Адабиётлар Выготский Л. С. Собрн соч. Т. 3-М., 1983


Тилнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат


Download 177 Kb.
bet2/4
Sana26.06.2023
Hajmi177 Kb.
#1656234
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
NUTQ

Тилнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
а) тил яшаш воситаси, ижтимоий тажрибани авлоддан авлодга узатиш ва ўзлаштириш қуроли тарзида вужудга келади (авлодлар ота-оналар, ўқитувчилар ва мураббийлар);
б) тил восита ёки коммуникация усули, ҳатто одамларнинг хатти-ҳаракатларини бошқарувчи қурол сифатида намоён бўлади (масалан: “Лекция бўлмайди”, “Бугун байрам” – таъсир қилишдан, таъсир ўтказишдан иборатдир);
в) тилнинг муҳим функцияларидан яна биттаси – интеллектуал фаолиятнинг қуроли сифатида хизмат қилишдир (муаммоли вазият моҳиятини тушуниш, ечишни режалаштириш, ижро этиш, мақсад билан солиштириш).
Нутқ фаолияти – одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштири, авлодларга бериш (узатиш) ёки коммуникация ўрнатиш, ўз шахсий ҳаракатларини режалаштириш ва амалга ошириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёнидир.
Нутқ ахборот, хабар, маълумот ва янги билим бериш ақлий топшириқларни ечиш фаолиятидан иборатдир. Агарда тил алоқа воситаси бўлса, нутқ эса айнан ўша жараёнининг ўзидир.
Нутқ фаолиятининг физиологик механизмлари
Нутқни идрок қилиш оддий рефлектор фаолиятининг қонунлари асосида содир бўлиши мумкин. чунки уни юзага келтирувчи стимуллар биринчи сигналлар типидаги қўзғатувчилардан иборатдир Нутқни юзага келиши ва идрок қилинишидан инсон “сигналларни - сигнали” (И.П.Павлов) тарздаги сўзлардан фойдаланиши мумкин. мазкур жараён бош мия катта ярим шарларининг пўстида амалга ошади.
  • П.Брока (1861 й.) мия пўстининг маълум қисми (мия чап ярим шари пешона қисмининг пастки томонидаги бурмаларнинг орқа қисми) шикастланса, беморларда нутқ артикуляциясининг бузилишини кашф этган ва “сўз образларини ҳаракатлантирувчи марказ” деб атаган.
  • К.Вернике (1874 й.) бош мия ярим шарлари пешона қисмининг тепа томонида “сўзларнинг сенсор образлари” жойлашган , П.К.Анохин – нутқ жараёнини таъминлашда “стимул-реакция” типидаги физиологик механизмлар қатнашадилар

Нутқ механизмлари (Н.И.Жинкин)
  • Бирон фикрни нутқ воситаси ёрдами билан баён қилишдан олдин, махсус код орқали бу фикрнинг асосини тузамиз – у программалаштириш механизмидир.
  • Ундан кейин режалаштиришдан гапнинг грамматик тузилишига ўтиш билан бир гуруҳ механизмлар келади.
  • Эсда олиб қолишни сўзларнинг грамматик хусусиятларини амалда қўллашни таъминловчи механизм.
  • Бир хил типдаги тузилишдан бошқа типдаги тузилишга ўтиш механизми.
  • Программа элементларини грамматик тузилишга ёйиш механизми.
  • Сўзни маъносига қараб қидиришни таъминловчи механизмлар.
  • Нутқ товушларини танлаш ва ҳаракат программасидан товушларни тўлдиришига ўтиш механизмлари.
  • Нутқни амалга оширишни таъминловчи механизм.

Тадқиқодчи А.Р.Лурия нутқнинг афазиясини текшириб, улар қуйидаги турлардан иборат эканлигини баён қилади:
  • динамик афазия – гаплар ёрдами билан сўзлаш қобилиятининг бузилиши;
  • эфферент мотор афазияси – гапнинг грамматик тузилиши, бузилиши;
  • афферент мотор афазияси – нутқ артикуляциясининг бузилиши;
  • семантик афазия – гаплар ўртасидаги боғлиқликнинг бузилиши;
  • сесор афазия – сўзларни идрок қилишнинг бузилиши.



Download 177 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling