мусиқа ёки рангтасвир асари замиридаги бадиий жозибани ҳис қила олади ва сўз билан ифодалаб бера олади. А2+ асарнинг ғоявий-бадиий хусусияти ва ёзувчи маҳоратини баҳолай олади; адабий жанр имкониятларидан келиб чиқадиган бадиий-эстетик ҳодисаларга мустақил ва ижодий муносабат билдира олади. асарларга аннотация, тақриз ҳамда кичик хабар, лавҳалар ёза олади. Б1 - Б1
- бадиий ижод намуналарини (насрий, шеърий, драматик асарни) ифодали ўқийди, уларнинг ижтимоий ҳамда бадиий-эстетик мазмун-моҳиятини тушунади, англайди ва идрок этади;
- бадиий асар сюжетида акс этган нутқ типларини, тасвир, мулоҳазаларни ўзгаларга тушунтириб беради, тасвирланган воқеа-ҳодисалар, образлар тизимига муносабат билдиради;
- шахс сифатида адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда тўғри ва тушунарли сўзлайди, ўз фикрини бошқаларга етказа олади;
- халқ мақоллари, маталлари, афоризмлардан оғзаки нутқда ўринли фойдаланади;
- шеърий матн ёки унинг парчасини ифодали ёд айта олади.
В1+ - В1+
- ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини ифодали ўқийди, шеърий санъат турлари, жанр хусусиятларини ажрата олади;
- мусиқа ва ранг-тасвир асари замиридаги бадиий жозибани ҳис қилади ва уни сўз билан ифодалай олади;
- адабиёт ва унинг муайян даври, жанри ҳақида кенг тушунча, тасаввурларини тушунтира олади;
- асарларга аннотатсия, тақриз ҳамда кичик хабар, лавҳалар ёза олади.
В1 - В1
- Бадиий ижод намуналари (насрий, шеърий, драматик асар)ни ифодали ўқий олади, уларнинг ижтимоий ҳамда бадиий-эстетик мазмун-моҳиятини тушунади, англайди ва идрок эта олади;
- бадиий асар сюжетида акс этган нутқ типларини, тасвир, мулоҳазаларни ўзгаларга тушунтириб бера олади, тасвирланган воқеа-ҳодисалар, образлар тизимига муносабат билдира олади;
- шахс сифатида адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда тўғри ва тушунарли сўзлай олади, ўз фикрини бошқаларга етказа олади;
- халқ мақоллари, маталлари, афоризмлардан оғзаки нутқда ўринли фойдалана олади;
- турли жанр ва ҳажмдаги 12 — 14 та шеърий матн ёки унинг парчасини ёддан ифодали айта олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |