«Кеча келгумдур», - дебон ул сарви гулрў келмади, - «Кеча келгумдур», - дебон ул сарви гулрў келмади,
- Ул сарви гулрў кеча келаман деган эди, келмади,
-
- Лаҳза-лаҳза чиқдим-у, чектим йўлида интизор,
- Келди жон оғзимға-ву, ул шўхи бадхў келмади.
- Ғазал вазнида икки хил «рамали мусаммани маҳзуф»
- Яъни «фо и ло тун – фо и ло тун – фо и ло тун – фо и лун
- - v - - - v - - - v - - - v -
- Шунингдек, иккинчи байтнинг «интизор» сўзи билан тугаган ҳамда тўртинчи байтнинг «девонавор» сўзи билан тугаган биринчи мисралари «рамали мусаммани мақсур» яъни:
- «фо и ло тун – фо и ло тун – фо и ло тун – фо и лон»
- - v - - - v - - - v - - v ~ вазнига ҳам тўғри келади
Ғазал матни
|
Табдил
|
Луғат
|
Тун оқшом келди кулбсм сори ул гулруҳ шитоб айлаб,
Хироми суръатидин гул уза хайдин гулоб айлаб.
Қуёшдек чеҳра бирла тийра кулбам айлагач равшан,
Менга титратма тушдизарра янглиғ, изтироб айлаб.
Кулуб ўлтурдию илким чекиб, ёнида ер берди,
Такаллум бошлади ҳар лафзини дурри хушоб айлаб.
“Ки эй зори балокаш ошиғим, менсиз нечукдурсан”,
Мен ўлдум лолу айта олмадим майли жавоб айлаб.
|
Тун оқшом бўлганда ул гулруҳ кулбамга шитоб билан кириб келди
Гул юзидаги тер доначаларидан шошиб, тез юриб келганлиги кўриниб турарди.
Қоп-қоронғи кулбам унинг қуёшдек чеҳрасидан (равшан,) ёруғ бўлиб кетди.
Менга титратма тушди зарра янглиғ, изтироб айлаб.
Кулуб ўлтурдию илким чекиб, ёнида ер берди,
Такаллум бошлади ҳар лафзини дурри хушоб айлаб.
“Ки эй зори балокаш ошиғим, менсиз нечукдурсан”,
Мен ўлдум лолу айта олмадим майли жавоб айлаб.
| - Сарғордим – сарғайдим.
- Чеҳраи зард – сарғайиб кетган юз
- Сарв – тик, тўғри усувчи дарахт
- Саркаш - бўйсинмас
- Танаффур – рафрат, лаънат.
- Биҳамдиллаҳ – ҳамду сано
|
Do'stlaringiz bilan baham: |