МАВЗУ: Адабий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари, бадиий асарнинг филологик (илмий) ва дидактик (ўқув) таҳлили
- РЕЖА
- 1. Адабиётни ўқитишнинг мақсади, вазифалари.
- 2. Бадиий асар таҳлили: а) илмий - филологик; б) ўқув-дидактик сингари икки турга бўлиниши. Бадиий асар таҳлили:
- 3. Ўқув таҳлилида адабий турга хос хусусиятларни ҳисобга олишнинг муҳимлиги.
-
Фикрингиз билан ўртоқлашинг! - 1. Бадиий адабиёт ўқитишнинг мақсади нима?
- Адабий таълим тушунчасини қандай тушунасиз ва у қандай амалга оширилади?
- Бадиий таҳлил қандай тушунча, у нимага қаратилган?
- Бадиий таҳлилнинг қандай турларини биласиз?
- Дидактик таҳлил нима, унинг қандай турлари бор?
- Дидактик таҳлилда ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти қандай?
- Пухта бадиий таҳлил учун ўқитувчи нималарни чуқур билиши керак?
1. Бадиий адабиётни ўқитишнинг мақсади, вазифалари. 1. Бадиий адабиётни ўқитишнинг мақсади, вазифалари. Таълим муассасаларида адабиётни 5-синфлардан бошлаб ўқитамиз (аслида “Ўқиш китоби”дан). Дарс жадвалига “адабиёт” деб кўрсатиб қўямиз. Бироқ, адабиёт ўқитувчиси сифатидаги фаолиятимиз қониқарли эмас. Чунки, етарлича таҳлиллаш малакасига эга бўлмаганлигимиз учун ўқувчиларга нима "бериш"ни хам, улардан нимани "олиш"ни ҳам тўғриси билмаяпмиз. Натижада қуруқ маълумотлар беришдан, ўқувчилар зиммасига енгил-елпи вазифаларни юклашдан нарига ўтмаяпмиз. Шу боис, ўқувчиларнинг хаёлотини ишга солмайдиган, ақлини зуриктирмайдиган, оддийгина эслаб қола олиш ҳисобига қайтариладиган "жавоб"ларни, масалан физика дарсида бутун олам тортилиш конунини яратиш учун Нютоннинг бошига тасодифан тушиб кетган олма туртки бўлганини айтган, аммо конуннинг моҳиятини билмаган ўқувчига "ёмон" баҳо куйилади. Аммо "Хамса" асарининг 2,5 йил мобайнида яратилгани ва унинг беш достондан иборатлигини билган талабага, гарчи у "Хамса"ни очиб курмаган бўлса-да, "ёмон" баҳо куймаймиз, чунки адабиёт фанидан шу "билим" хам етарли деб қараш даражасига бориб етдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |