Adabiyot (bolalar adabiyoti) fanining maqsad va vazifalari. Bolalar kitobxonligi haqida


Download 1.37 Mb.
bet5/8
Sana16.06.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1496397
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу. Адабий таълим Тақдимот

Муаммоли таълим

Ғазал матни

Табдил

Луғат

«Кеча келгумдур», - дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.
Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйди қадам
Йўлғаким, аввалқадам маъшуқе ўтру келмади.
Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади.

Муаммоли таҳлил: «Кеча келгумдур», - дебон келмади,


Ғазал матни

Табдил

Луғат

«Кеча келгумдур», - дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.
Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйди қадам
Йўлғаким, аввалқадам маъшуқе ўтру келмади.
Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади.

Ул сарви гулрў кеча келаман деган эди, келмади,
Кеча тонг отқунча кўзларимга уйқу келмади.
Йўлға аввал қадам қўйганнинг ҳаммаси ҳам содиқ толиб бўлолмас экан,
Йўқса, нега кеча, келаман деб аввалқадам қўйган маъшуқа ўтру келмади
Эй Навоий, кўнглунг уйин бода бирла хуррам эт,
Чунки, бода келган уйга қайғу келмаган.
  • Сарви гулру – сарви қоматли ва гул юзли ёр.
  • Толиб – талабгор.
  • Ўтру –
  • Бода – май, шароб.
  • Бода – маъшуқа васли хаёли сурури

Муаммоли таҳлил: «Кеча келгумдур», - дебон келмади,

8- синф дарслигидан

  • 8- синф дарслигидан
  • Ғазалнинг олтинчи байти алоҳида ажралиб туради. Унда лирик қаҳрамон толиби содиқ топилмаслигидан шикоят қилишга ўтади. Байтнинг сўзлардан келиб чиқадиган маъно-мазмуни қуйидагича:
  • «Содиқ толиб топилмайди, шундай бўлмаса эди, кимки йўлга қадам қўйса, «аввалқадам», яъни ундан олдинроқда юрадиган бир маъшуқ рўбарў келмайдими?!»
  • Агар ғазалнинг дастлабки беш байтида бошдан-охир ваъда бериб, сўзида турмаган ёрни кута-кута чеккан азоб-изтироблари ҳақида гапириб келинган бўлса, бу байтда бирдан, кутилмаган- да лирик чекиниш қилинади. Лирик чекиниш - кенг тушунча. Ғазалдаги бундай лирик чекиниш «бегона байт» дейилади.
  • Бу ерда нозик фалсафий-тасаввуфий масала кўтарилган. «Йўл» байтда тасаввуфни, Аллоҳ ишқини билдиради. Бу йўлда эса садоқатли талабгор (ошиқ) топилмаяпти. Айни гап билан шоир пирга ишора қилган. Чунки пир ҳамиша бу йўлни муриддан аввалроқ босиб ўтган, яъни у «аввалқадам» бўлади. Аввалқадам ошиқ эса Аллоҳ васлига етиб, маъшуққа айланади. Мурид ана шу шайхнинг этагидан тутиб, унга эргашмоқчи. Чунки Аллоҳни севиш учун мурид аввал пирини севиши керак. Бошқача айтганда, Аллоҳга муҳаббат йўли бевосита пир қалби орқали ўтади. Чунки тасаввуфда пирга комиллик тимсоли сифатида қаралади.
  • Шунинг учун ушбу ғазалда мажозий тасвир орқали илоҳий ишқ куйлангани, лирик қаҳрамон бегона байтда ишқда ундан кўра «аввалқадам» бўлган «толиби содиқ», яъни пир излаётганига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling