Adabiyot (bolalar adabiyoti) fanining maqsad va vazifalari. Bolalar kitobxonligi haqida


Сарасини айтганда адабиёт ўқитиш билан боғлиқ фаолиятимиз жараёни қуйидагича кечмоқда


Download 1.37 Mb.
bet2/8
Sana16.06.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1496397
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу. Адабий таълим Тақдимот

Сарасини айтганда адабиёт ўқитиш билан боғлиқ фаолиятимиз жараёни қуйидагича кечмоқда:


Ёзувчи ва шоирларниг ҳаёт йўли ҳақида маълумотларга эга бўлиш
Ижодкорининг туғилиши, фаолияти, унвонлари, вафоти билан боғлиқ маълумотларни билиш
Дарсликда берилган парчаларни ўқиб келиш, гапириб бериш ва шеърларни ёд олиш
Ижодкор томонидан қандай асарлар яратилгани, яратилиш саналари, қаҳрамонларини билиш
Ижодий мероси – яратган асарлари ва уларнинг жанрлари ҳақида маълумот бериш
Ҳаёт йўлини гапириб бериш, ёзган асарларини санаш
Б А Ҳ О Л А Ш
Адабиёт ўқитиш
Азиз касбдошим!. Ўзингиз ҳам инониб турибсиз, бундай ёндашув иш бермади, ўзини оқламади. Энди мўлжални тўғрилаб олайлик. Адабиёт ўқитишдан асл муддао маълумот бериш эмас, маълумотга эга бўлишни ўқувчининг ўзига қолдирайлик, қолаверса, дарсликларда етарлича маълумотлар бор, ўзи ўқиб олсин. Биз энди ўқувчиларга адабиётни санъат тури сифатида ўргатайлик - “адабий таълим” беришга ўтайлик.

Унутмайликки, “адабиёт” атамаси билан бирга, ёнма-ён ишлатиладиган, ўқувчи ҳа деганда дуч келаверадиган яна бир тушунча - бадиий адабиёт тушунчаси ҳам бор.

  • Унутмайликки, “адабиёт” атамаси билан бирга, ёнма-ён ишлатиладиган, ўқувчи ҳа деганда дуч келаверадиган яна бир тушунча - бадиий адабиёт тушунчаси ҳам бор.

Бадиий адабиёт ўзига хос шундайда оламки, унда инсон ўз ҳаётида кўрмаганини кўради, ундан ўзига етишмаётган нарсаларни топади ва шу асосда руҳий қониқиш ҳосил қилади. Бу жараённинг асоси шуки, бадиий асар мутолааси давомида ўқувчи ирреал оламда — бадиий реалликда яшайди: шу ирреал оламда реал ҳаётида кўнглидан кечирмаган ҳисларни кечиради, умри давомида тушмаган вазиятларда «яшайди». Масалан, киши ҳаётда ҳеч севмаган ё севилмаган бўлиши мумкин — бадиий асар воқелигида яшаркан, у қаҳрамон билан бирга ишққа мубтало ёхуд буюк бир севгига сазовор бўла олади; ирреал олам қашшоққа — ғаний, қўрқоққа — ботир, бахтcизга — бахтиёр бўлиб кўриш имконини яратади.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling