Adabiyotlar rshyxati


Мунозарали савол: Идрокнинг активлиги ва кузатиш нима?


Download 0.73 Mb.
bet21/93
Sana21.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1369888
TuriСеминар
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   93
Bog'liq
umum.psix

Мунозарали савол: Идрокнинг активлиги ва кузатиш нима?
Диыыат ыилинг:
Идрок процесслари фақат теварак-атрофдаги нарсаларнинг сезги органларимизга таъсир қилиб туришлари натижасидагина эмас, балки шу билан бирга идрок қилаётган одам ўзини, оламни билиш ва амалий фаолиятида ён-атрофидаги нарсаларга таъсир қилиши натижасида ҳам вужудга келади.
Идрокнинг активлигига, аввало унга боғлиқ бўлган ҳиссий кечинмалар сабаб бўлади. Бу туйғу-ҳислар, аввало шу топдаги идрок таркибига кирадиган сезгиларнинг эмоционал (ҳиссий) тонидан иборат бўлади. Идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалар тўғрисида ўтмишда туғилган таассурот ва фикрлар билан боғлиқ ҳиссиёт ҳам шу жумладандир. Кўпинча одамнинг идрокига шу пайтда кечираётган биронта ҳиссиёти — шодлиги, хушчақчақлиги, ғамгинлиги, тажанглиги ва бошқа шу каби туйғулари таъсир қилиб, идрок қилинаётган нарса ёки ҳодисага маълум бир тус беради. Шу сабабли, кишининг таъби хиралик вақтида табиат манзаралари унга аллақандай «ғамгин», «маъюс»дек кўринадиган бўлса, таъби чоғ вақтида гуллар «кулиб» тургандай, ҳамма ёқ «қувноқ» дек кўринади ва ҳоказо.
Эътибор беринг:
Туйғу-ҳислар идрок мазмунини жонли, ёрқин қилади, идрокни маълум бир томонга йўналтиради. Туйғу-ҳислар идронинг активлик даражасини кучайтиради, идрок шароити бўлган бошқа психик процессларнинг илдамлик даражасига таъсир қилади: бу процессларни тезлатади ёки сусайтиради. Идрок билан боғлиқ ҳислар, жумладан, хаёл процессларини қўзғатиб фаоллаштиради. Ҳар бир киши маълум даражада кузата билиш қобилиятига эга, бу қобилият ҳар кимнинг ўз ҳаётий тажрибаси ва билиш фаолиятида тараққий қилиб боради. Аммо ҳар бир кишини ҳам кузатиш маҳорати зўр деб бўлавермайди. Кузата билиш қобилияти зўр киши деб, одатда, ўз олдига жамият учун фойдали, илмий ва бошқа муҳим вазифаларни қўя биладиган, теварак-атрофдаги хилма-хил нарса ва ҳодисалардан кераыли ва энг муҳим объектларни ажрата биладиган кишига айтилади. Кузата биладиган киши идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалардаги ўхшашликни ва фарқни дарров пайқаб олади, бу нарса ва ҳодисаларнинг энг муҳим, зарур хусусиятларини ажрата билади.
Разм сола билиш, кузатувчанлик қобилияти шахснинг ниҳоятда қимматли сифатларидандир. У мавжуд шароитни тўғри тушунишга, ўраб олган оламни самарали ўрганишга ва хусусан, ўқув материалини чуқур ўзлаштиришга имкон беради.


Саволлар
1.Идрок нима?
2.Сезги ва идрокнинг фарыи нима?
3.Нарса ва ҳодисаларни макон ва замонда идрок қилиш.
4.Идрокнинг мураккаблиги нима?
5.Идрокнинг нерв-физиологик механизмлари нима?
6.Идрокнинг мазмуни нима?
7.Ихтиёрий идрок нима?
8.Кузатиш нима?
9.Кузатувчанлик нима?
10.Идрокнинг активлиги ва кузатиш нима?

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling