Адашев Азимжон Ўринбоевич
Download 363.5 Kb.
|
551.1. Адашев А.У. 20.04.2023.
Жадвал маълумотларига кўра, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши импорт 29,5 % эканлиги кузатилди. Саноат, қурилиш, бандлик, экспорт кўрсаткичларини олдинги йилларга нисбатан улушини камайганлигини кўриш мумкин. Мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий вазият учун кичик бизнеснинг аҳамияти юқори эканлиги сабабли, аксарият мамлакатларда кичик бизнесни ривожлантиришга ёрдам берадиган қонунлар ҳамда мейъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунга қадар турли мамлакатларда ривожланган кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тизимлари иқтисодий сиёсатнинг асосий тушунчалари, устувор йўналишларни танлаш ва фойдаланиладиган маблағлар ҳамда жалб қилинган бюджет маблағлари жиҳатидан сезиларли фарқ қилади. Бандликни оширишдаги бугунги энг муҳим ҳал қилувчи масалалардан бири кичик бизнес субъектлари фаолиятини жадал ривожлантириш, уларга кенг имконият ва имтиёзлар ташкил қилиб бериш ҳисобланиб, кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш реал иқтисодиётни ислоҳ этишнинг энг муҳим йўналиши саналади (1-расм). Download 363.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling