Адашев Азимжон Ўринбоевич
-расм. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда бандлар сони
Download 363.5 Kb.
|
551.1. Адашев А.У. 20.04.2023.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса ва таклифлар.
2-расм. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда бандлар сони1
Албaтта, ишчи кучи бозоридaги аҳоли бaндлигини ижобий томонгa ўзгартиришда кичик бизнесдaн фойдaланиш муҳим aҳамият кaсб этaди. Бу борада, кичик бизнес бaндлик соҳaсидаги ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири билан боғлиқ кўплаб муаммоларни юмшaтиш ва керaк бўлса камайтириш имконини беради. Кичик бизнеснинг иқтисодиёт учун аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, давлатнинг ўрта синфга нисбатан сиёсати иложи борича самарали, жадал ривожланаётган кичик корхоналарни яратиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу иш нафақат аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича юқорида айтиб ўтилган вазифаларни ҳал этишга, балки минтақавий, монополияга қарши сиёсат, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатининг мақсадларига эришишга қаратилган. Кўп сонли кичик бизнес соғлом рақобат ривожланишини ва унинг юқори даражасини таъминлайди. Бундан ташқари, кўп сонли кичик бизнес ёрдамида бир неча кишининг қўлида иқтисодий ва тегишли сиёсий ҳокимиятнинг ҳаддан ташқари концентрациясини олдини олиш ёки чеклаш мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари ҳудудлардаги бир қатор иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда. Унинг фаолияти иқтисодиётни қайта қуришни фаоллаштириш, товар ва хизматлар билан бозорни тўлдириш, рақобат муҳитини шакллантириш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш, бандлик муаммоларини ҳал қилиш, мулкчиликнинг янги субъектларини шакллантириш ва жамиятнинг ўрта синфини шакллантиришга ёрдам беради. Кичик бизнес бозор иқтисодиётининг ажралмас қисми бўлиб, бу махсус ҳаракатчанлик, мослашувчанлик ва юқори самарадорлик билан ажралиб туради. Хулоса ва таклифлар. Кичик бизнес субъектларига истиқболли илмий-техник ишланмаларни амалга оширишда, кичик корхоналарни техник ва технологик қайта жиҳозлашда, кичик ва ўрта бизнес учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашда давлат бюджетига асосланган махсус чора-тадбирлар ва тузилмалар кўзда тутилган. Ҳукумaтнинг кичик бизнес ва хусусий тaдбиркорликни ривожлантиришдa дaвлaт ҳамда бизнес манфаатларини мувозанатлаш, тадбиркорлик фаолияти учун мақбул шароитларни таъминлаш ва кичик бизнеснинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларига эътибор қаратиш лозим. Ҳар бир кичик бизнес субъектлари фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари нафақат унинг мазмуни ва таркиби, балки ишлаб чиқариш жараёнининг вақт ҳамда маконда қурилиши, ишлаб чиқариш турлари, корхонада ишлаб чиқарилишнинг тузилиши ва бошқа ташкилий-иқтисодий омиллари белгилаб беради. Кичик бизнес субъектларида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштиришда технологик жараённинг меҳнат объектлари билан алоқаси ҳамда миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда кичик бизнес субъектларида барқарорлик категориясига концептуал ёндашувлар тизимига таяниш лозим. Кичик бизнес субъектлари фаолиятининг асосий мақсади кўзланган натижага эришиш, аниқроғи капитал ва ресурслардан самарали фойдаланиш орқали юқори даражада фойда олишга қаратилади. Кичик бизнес субъектлари фаолиятининг энг муҳим вазифаси - бу корхонанинг самарали ишлашини таъминлаш. Бу инновацияга йўналтиришни ва инновацион муҳитни яратишни, берилган вазифаларни ҳал қилиш учун турли хил манбалардан ресурсларни жалб қилиш ва улардан фойдаланишни назарда тутади. Ҳар қандай корхона, аввало, турли хил воситалар ва усуллардан фойдаланган ҳолда, бозорда барқарор ва молиявий жиҳатдан муваффақиятли ишлашни таъминлашга интилади. Хулоса қилиб айтганда, аниқланган чора-тадбирлар асосида мамлакатда кичик бизнесни истиқболли ривожлантириш бўйича таклиф қилинган аниқ усуллар, маълум даражада, аҳоли ва алоҳида олинган хўжалик субъектлари даромадини ҳамда фаровонлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади. Download 363.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling