Қадимги Марказий Осиёда диний фалсафий қарашларнинг вужудга келиши Режа


Download 70.19 Kb.
bet5/10
Sana09.06.2023
Hajmi70.19 Kb.
#1475356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Қадимги Марказий Осиёда диний фалсафий қарашларнинг вужудга келиши

4. Ўрта аср Шарқ фалсафаси.



Муътазилийлар
Қадарийлар таълимотини кейинчалик ўз устозлари Ҳасан ал-Басрийни (624-728) тарк этган шогирдлари бўлган муътазилийлар (арабча-муътазила ажраб чиққанлар) ривожлантирдилар. Муътазила таълимотининг асосчиси Восил ибн Ато (699-748) эди. Бу ўз таълимотини ақлга таяниб баён қилувчи ва шу даврга келиб Араб халифалигига Искандария орқали кириб келган юнон мантиғи ва фалсафасининг тушунча ва усулларидан фойдаланган, биринчи фалсафий илоҳиёт мактаби эди.
Муътазила оқими тарихида муайян мутафаккирларнинг номи билан боғлиқ бўлган кўплаб гуруҳлар мавжуд эди. IX ва Х асрлардаги асосий мактаблар Басра ва Бағдод мактаблари эди.
Барча муътазилийлар учун умумий бирдай нарса деб ҳисобланадиган мезон сифатида бешта асосий қоида (усул) хизмат қилади:
1. Яккахудолик (тавҳид) – кўпхудолик, антропоморфизм (одамларга хос хусусиятларнинг нарсалар, жониворлар ва табиат ҳодисаларига ҳам хос деб ҳисоблайдиган ибтидоий тафаккур), ҳамда илоҳий моҳиятдан фарқ қилувчи илоҳий сифатларнинг ҳақиқийли ва чексизлигини муайян моҳиятлар ёки рамзлар эканлигини рад қилувчи Худо ҳақидаги таълимот.
Муътазилийлар илоҳий моҳиятлар билан бир хил ҳисобланадиган моҳиятлар сифатини (билим, ҳокимият, ҳаёт) фарқ қилар эдилар. Шунинг учун уларни чексиз ҳисоблаб, ҳаракатлар сифатини (ирода, эшитиш, нутқ) яратилган деб қараб, уларни замон билан бирга ўсиб борувчи ва ўзгарувчи ва шунинг учун ҳам илоҳий моҳиятдан фарқ қилувчи деб билар эдилар. Ана шу ердан антропоморфизмни рад этиш ва Қуръоннинг яратилганлигини тан олиш келиб чиқар эди.
2. Адолат (адл) –илоҳий адолат инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракатларида озод бўлишини ва Худонинг фақат «яхши» (ал-аслах) ни ярата олишини назарда тутади. Ундан ҳеч қандай ёмонликнинг чиқиши мумкин эмас. Бу нарса ирода эркинлигига асос бўлади ва тақдирнинг азалдан белгиланганлигини рад этишга олиб келади.
3. Ваъда ва қўрқитиш (ал-ваъд ва-л-ваъид) - Худо ўз ваъдаси ва қўрқитишини амалга оширади. Агар у мўъминларга жаннат, гуноҳкорларга қўрқитиб дўзах ваъда қилган бўлса, инсоннинг қилмиши учун Пайғамбарнинг шафоати ҳам, ҳатто яратганнинг раҳм-шафқати ҳам, унга жазо берилишини ўзгартира олмайди.
4. Ўртача ҳолат (ал-манзила байна-л-манзилатайн) –оғир гуноҳ қилган мусулмон, эътиқод қилувчилар сафидан чиқади (уни илгаригидек динга ишонувчи ҳисобловчи либерал муржийларга қарама-қарши), аммо динсиз бўлиб қолмайди (қатъиятли хаворижлар таълим бергандек) ва улар ўртасида ўртача ҳолатда қолади. Восил ибн Ато бундай мусулмонларни гуноҳкорлар (фосиқ) деб атади, Ҳасан ал-Басрий эса – икки юзламачилар (мунофиқ) деб ҳисоблади. Бу нарса улар ўртасидаги ихтилофга сабаб бўлди. Муътазилийлар фикрича, гуноҳкор одам мусулмон жамоаси аъзоси сифатида ўз ҳуқуқларини сақлар, аммо халифа ёки имом бўлиб сайлана олмас эди.
5. Буйруқлар ва таъқиқлар (ал-амр ва-л-маъруф ва-н-нахиъан ал-мункар) – бу қоида мусулмонни барча воситалар, шу жумладан, куч ишлатишни ҳам, яъни қилични ишга солишни ҳам истисно этмаган ҳолда эзгуликни ғалабаси учун ўз мажбуриятини бажариб, уни амалга оширишга ёрдам беришини талаб қилар эди.
Халифа Мутаваккил ҳукмронлиги вақтида бошланган муътазилийларни таъкиб қилиш шароитида ва умуман, «калом»га ҳужум даврида муътазалий Ал-Жубоий (ваф. 916) нинг шогирди ва янги «калом» мактаби бўлган ашарийликнинг асосчиси Абул Ҳасан ал-Ашарий (874-933) уни анъанавий диний ақида билан, баъзида расмиятчилик учунгина бўлса ҳам, муросасозлик йўли билан сақлаб қолишга уринди.


Download 70.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling