Қадимги Марказий Осиёда диний фалсафий қарашларнинг вужудга келиши Режа


Download 70.19 Kb.
bet1/10
Sana09.06.2023
Hajmi70.19 Kb.
#1475356
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Қадимги Марказий Осиёда диний фалсафий қарашларнинг вужудга келиши


Қадимги Марказий Осиёда диний фалсафий қарашларнинг вужудга келиши
Режа:
1. Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси.
2. Қадимги Марказий Осиёдафалсафий қарашлар.
3. Ўрта асрлар Европа фалсафий тафаккури ривожланиши.
4. Ўрта аср Шарқ фалсафаси.

1. Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси.
Илк фалсафий фикрлар қадимги Ҳиндистон, Хитой ва Юнонистонда келиб чиққан.
Қадимги Ҳиндистондаги фалсафий мактаблар асосан икки туркумга бўлинади. Бири Ведалардан келиб чиққан ва унга суянувчи мактаблар, иккинчиси Ведаларни тан олмайдиган, уларни рад этувчи мактаблар. Ведаларни тан олувчи ва уларга суянувчи мактабларга веданта, миманса, санкхья, ньяя ва вайшешика мактаблари киради. Ведаларни тан олмайдиган фалсафий мактабларга жайнизм, буддизм ва чорвак мактаблари киради. Уларнинг айримлари билан танишиб чиқайлик.
Ведалар таълимотини талқин этувчи дастлабки диний-фалсафий мактаблардан бири миманса ва веданта ҳисобланади. Бу иккала мактаб ҳам Ведаларни муқаддас китоблар деб билади ва кишилардан ҳаётда уларга тўла амал қилишни талаб қилади. Бироқ уларда диний қарашлар билан бир қаторда соф фалсафий масалалар ҳам кўтарилади. Масалан, миманса мактаби билиш масалаларига катта эътибор қаратган. Унда ҳиссий билиш ва унинг манбаи, мантиқ масалалари кўтарилади.
Веданта мактаби намоёндалари жон билан худони ўзаро муносабати масаласига эътибор қаратадилар. Веданта мактабининг фалсафий таълимотини ишлаб чиқишда Бадараяна деган файласуф катта хизмат қилган. Жон ва худонинг ўзаро муносабати масаласида бу мактаб вакиллари иккига бўлинган. Мадҳва тарафдорлари худо ва жон тамоман мустақил нарсалардир деб ўргатса, Шарката тарафдорлари бунга тескари фикрни, яъни худо ва жон бирдир деган қарашни илгари сурганлар.
Ведаларни шарҳлаш ва ундаги ақидаларни фалсафий жиҳатдан асослашда санкхья мактаби алоҳида ўрин тутади. Бу мактабнинг асосчиси Капила ҳисобланади. У тахминан милоддан аввалги 600 йилларда яшаган. Санкхья мактаби икки бошланғични моддий ва руҳий бошланғични эътироф этади. Санкхья мактабининг таълимотига кўра, биз яшаб турган дунёдаги ҳамма нарсалар моддийдир. Бироқ моддийлик билан бир қаторда дунёнинг руҳий асоси ҳам бор. Санкхья мактаби бу руҳий асосни Пракҳрити деб атайди. Пракҳрити дунёдаги ҳамма нарсанинг асоси. У абадийдир.
Билиш масаласига келганда санкхья мактаби кишининг сезги аъзоларини ва ақлнинг ролини инкор этмаса ҳам Ведалар таълимотига катта аҳамият беради. Санкхья мактабининг вакиллари Веда ақидалари дунёнинг моҳиятини очиб беришга ёрдам беради деб уқдирадилар.
Иккинчи туркумга кирувчи мактаблар ичида жайнизм ва чорвак фалсафаси диққатга сазовордир.
Жайнизм фалсафий мактабининг асосчиси Вардхамана ҳисобланади. У милоддан аввалги VI асрда яшаган бўлиб, Ғолиб Жина деган тахаллус билан машҳур бўлган. Унинг издошлари жайничилар деб аталганлар.
Жайничилар борлиқни иккига тирик ва нотирик дунёга бўладилар. Нотирик табиатга улар моддийликни киритадилар. Моддий нарсаларнинг ҳаммаси бўлинмас майда заррачалардан ташкил топган. Нотирик табиатга жайничилар яна макон, вақт, ҳаракат кабиларни ҳам киритадилар.
Тирик табиатга, жайничилар фикрича, жон киради. Жоннинг асосий хусусияти онглиликдир. Онглилик, жайничилар таълимотича, турли жонларда турлича даражада бўлади. Жон ўз табиатига кўра мукаммал нарса бўлиб, унинг имкониятлари чексиздир. Бироқ жон тана билан боғлангандир. У эҳтирослар, хоҳиш-истаклар доирасига тушиб қолган. Бу эса, унинг имкониятларини чеклаб қўйган. Шунинг учун ҳақиқий билим, жайничилар таълимотича, жонни танадан ҳалос бўлишига ёрдам қилиши керак.
Қадимги ҳинд фалсафасида чорвак мактаби алоҳида ўрин тутади. Чорвак фалсафаси милоддан аввалги VI асрларда келиб чиққан. Чорвак фалсафаси намоёндаларининг таълимотича, олам моддийдир. Моддий дунё эса тўрт унсур - сув, ҳаво, тупроқ ва ўтдан ташкил топган. Органик табиат ва шу жумладан инсон ҳам ана шу моддий унсурларнинг бирикмасидан иборат. Инсоннинг ўзига хос хусусияти шундаки, у аввало ақлли мавжудотдир. Чорвак таълимотича, инсон ўз ақли ва сезги аъзолари ёрдамида ташқи дунёдаги нарса ва ҳодисаларни билишга қодир. Чорвак мактаби кўпгина фалсафий муаммоларни ўртага ташлади ва уларни ҳал қилишга уринди. Бу қадимги Ҳиндистонда фалсафий фикр анча ривожланиб келганлигидан далолат беради.
Қадимги Хитой ҳам ижтимоий-фалсафий фикр дастлаб вужудга келган ва тараққий этган мамлакатлардан бири эди. Қадимги Хитойда ижтимоий-фалсафий фикр милоддан аввалги VII асрларда вужудга кела бошлаган. Қадимги Хитойдаги ижтимоий-фалсафий фикр тарихида Конфуцийнинг (551-479) қарашлари алоҳида ўрин тутади. У қадимги Хитойдаги ижтимоий-фалсафий фикрнинг ривожига катта ҳисса қўшган. У қадимий ёдгорликлардан ҳисобланган «Қўшиқлар китоби», «Баҳор ва куз» каби китобларни тузишда қатнашган. Конфуцийнинг ўзи «Афоризмлар»и билан машҳурдир. Яратувчи илоҳий кучни тан олган Конфуций «кишиларнинг ҳаёти тақдирга боғлиқ, бойлик ва улуғлик эса Илоҳ томонидан берилади» деб уқдиради.
Конфуцийнинг фалсафий қарашларида ахлоқий масалалар марказий ўрин тутади. «Ҳамма одамлар ўз табиатига кўра бир-бирларига ўхшайдилар, тарбияга қараб улар бир-бирларидан фарқланадилар», «янгини билиш учун эскини ўрганиш керак», «мулоҳазасиз таълимот фойдасиздир, таълимотсиз мулоҳаза бўлмайди», деган фикрлар Конфуцийнинг ахлоқ ҳақидаги таълимотида асосий ўрин олган.
Конфуций қарашларида Ли деган тушунча алоҳида аҳамият касб этади. Ли тартиб, қоида деган маънони англатади. Ли бўлмаса жамият равнақ топмайди. Тартиб, қонун-қоида ҳар қандай жамият ривожининг омилидир. Конфуций Ли тушунчасини ҳатто илоҳийлаштиришга бориб етади.
Кейинчалик қадимги Хитойда конфуцийчилар таълимотига қўшилмаган моистлар мактаби вужудга келади. Бу мактабнинг асосчиси Мо-цзи (Мо Ди) ҳисобланади. У милоддан аввалги 479-400 йилларда яшаган. Унинг фикрича инсон ўз ҳаёти давомида илоҳий куч белгилаган қоидаларга мос ҳолда яшаши керак. Уларга амал қилган кишини Илоҳ бахтиёр қилади, амал қилмаганларни жазолайди. Шуниси диққатга сазоворки, Мо-цзи урушларни қоралайди, давлатлар ўртасидаги тинч-тотувликни қўллаб қувватлайди.
Моистларнинг фалсафий қарашларида билиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўтарилади. Улар инсоннинг бутун билимлари сезги аъзолари билан тафаккурнинг ўзаро бирлиги натижасида вужудга келишини таъкидлайдилар.
Қадимги Хитойдаги йирик фалсафий мактаблардан бири Даосизм мактаби эди. Дао - қонун, йўл деган маънони билдиради. Даосизм мактабининг асосчиси Лао-цзи ҳисобланади (милоддан аввалги Vl асрда яшаган). Лао-цзи ва унинг шогирдлари оламнинг моддийлигини, моддий дунё табиий қонуният Дао асосида тўхтовсиз ҳаракат ва ўзгаришда эканлигини қайд этдилар. Даоистлар қадимги Хитой фалсафасида биринчи бўлиб моддий дунёдаги ҳамма нарсалар қарама-қаршиликдан иборат эканлигини эътироф этдилар. Даоистлар моддий дунёни билиш мумкинлигини, билиш сезгилардан бошланиб тафаккур билан якунланишини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдилар. Улар билишдан мақсад оламнинг моҳиятини, яъни даони билишдан иборат деб таъкидладилар.
Қадимги дунёда фалсафий фикр тараққий этган мамлакатлардан бири Юнонистон эди. Қадимги юнон фалсафаси милоддан олдинги Vl асрда, ибтидоий жамоа тузуми қулдорлик жамияти билан алмашган даврда вужудга келди. Қулдорликнинг вужудга келиши, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожи Юнонистонда шаҳар-давлатларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Юнон шаҳар-давлатлари савдо ва саноат маркази ҳамда маданий тараққиётнинг муҳим омилларидан бири бўлди. Қадимги Юнонистонда фалсафа ижтимоий ҳаётнинг инъикоси сифатида табиат тўғрисидаги билимлар билан боғланиб бир бутун дунёқарашни ўзида мужассамлантирган эди.
Қадимги юнон фалсафий фикри дастлаб кичик Осиё ғарбидаги Иония оролида вужудга келди ва ривожланди. Милет Иония денгизи қирғоғида жойлашган йирик шаҳар бўлиб, Юнонистон билан Эрон, Миср, Вавилония ва Қора денгиз мамлакатлари ўртасидаги савдо ва маданий алоқаларнинг маркази эди. Милет фалсафий мактабининг асосчилари Фалес, Анаксимандр ва Анаксименлардир. Милет мактабига мансуб файласуфлар учун содда дунёқараш характерлидир. Бу уларнинг борлиқ ҳақидаги таълимотида яққол ўз ифодасини топди. Юқорида номлари тилга олинган Милет мактабининг намояндалари борлиқ асосига муайян бир моддий унсурни қўядилар. Масалан, Фалес сувни, Анаксимандр апейронни (чеки чегарасиз моддий нарса), Анаксимен эса ҳавони. Уларнинг фикрича, оламдаги барча нарсалар мана шу моддий унсурларнинг турлича ҳолатидир. Шуниси аҳмиятлики, улар оламнинг моддийлигини ва мангулигини эътироф этганлар.
Бу қарашлар кейинчалик Гераклит томонидан ривожлантирилган. У Кичик Осиёнинг Эфес шаҳрида дунёга келган (милоддан олдинги 530–470 йиллар). Гераклит Милет мактаби намояндаларидан фарқли ўлароқ, оламдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг сабаби - ўт (олов) деб таъкидлади. Оламдаги нарса ҳодисаларнинг чексизлигига, турли туманлигига, Гераклитнинг фикрича, бошланғич ўтнинг мангу ҳаракати ва ўзгариши сабабчидир. Бироқ, унинг фалсафадаги энг қимматли фикри ҳаракат, тараққиёт ҳақидаги ғоя ҳисобланади. Гераклитнинг фикрича, олам доим ҳаракат жараёнидан иборат. Оламда доимий, ўзгармас бирон нарса йўқ, ундаги ҳамма нарса ўсиб, ўзгариб боради. Оламдаги бундай доимий жараённи Гераклит дарёдаги сув оқимига ўхшатади. Унинг фикрича, оқиб турган дарёга икки марта тушиб бўлмайди. Иккинчи марта тушганда олдинги сувлар аллақачон оқиб кетган бўлади. Бу - диалектика ҳақидаги дастлабки ғоялардандир. Олам диалектикаси тўғрисидаги бу тасаввур Гераклит томонидан тўғри ифода этилган бўлиб, ҳамма нарса бор ва шу вақтнинг ўзида йўқ, чунки ҳамма нарса оқиб туради, ҳамма нарса ўзгариб боради, ҳамма нарса доим вужудга келади ва йўқолиб кетади деган қарашдан келиб чиқади.
Мана шу даврда атомистик дунёқараш ҳам вужудга келади. Қадимги Юнонистондаги атомистик дунёқарашнинг асосчилари Левклипп ва Демокрит ҳисобланади. Масалан, Демокрит оламнинг асоси атомлар (майда, бўлинмас, моддий заррачалар) ва бўшлиқдан иборат, турли-туман нарса ва ҳодисалар шу атомларнинг турлича қўшилишидан ташкил топган деб таъкидлайди.
Демокрит атомистик ва детерминистик ғояларини ўзининг космогоник назариясига ҳам татбиқ этди. Атомлар ўзларининг фазодаги тартибсиз ҳаракатлари жараёнида, бир томондан, ўзаро тўқнашиб, бир-бирини парчалаб боради. Иккинчи томондан, бир-бирига қўшилиб, тупроқ, сув, ҳаво, ўтдан қуюн шаклида ҳаракатланувчи кўп дунёларни вужудга келтиради. Демокритнинг космогоник таълимоти (айниқса, ер ва унда ҳаётнинг пайдо бўлиши масаласида) гарчи содда бўлсада, катта илмий аҳамиятга эга эди.
Демокритнинг билиш назарияси ҳам маълум илмий аҳамиятга эга. Унинг фикрича, билиш объекти моддий олам бўлиб, онгимиз эса моддий оламнинг сезгилар орқали акс эттирилишидан иборатдир.
Демокритнинг атомистик таълимоти кейинчалик Эпикур томонидан ривожлантирилди.
Қадимги Юнонистонда руҳни, ғояни оламнинг асосий сифатида талқин этувчи фалсафий қарашлар ҳам вужудга келиб, ривожланиб борди. У ердаги Демокрит ва Эпикур қарашларидан фарқ қилувчи фалсафанинг асосчилари Пифагор, Суқрот, Афлотунлар ҳисобланади.
Қадимги Юнонистонда бундай дунёқарашни ривожлантириб, уни дастлаб муайян тизим ҳолига келтиришга ҳаракат қилган файласуф Афлотун эди. Афлотуннинг фалсафий қарашлари, асосан, унинг «Базм», Теэтет», «Федон» номли диалогларида, сиёсий қарашлари эса, «Давлат» ва «Қонунлар» номли асарларида баён этилган.
Афлотун таълимотича, оламда «Ғоялар дунёси» бирламчи бўлиб, моддий дунё эса унинг маҳсули, соясидир. «Ғоялар дунёси» замон ва маконга боғлиқ бўлмай, мангу, ҳаракатсиз, ўзгармасдир, у ҳақиқий дунёдир. Моддий дунёдаги нарса ва ҳодисалар замон ва маконга боғлиқ, бўлиб, ўткинчи табиатга эга. Чунки, улар вужудга келади ва йўқолади. Афлотун нуқтаи назарича, «ғоялар дунёси»да энг олий ғоя - яхшилик ва бахт ғояси - худодир. Бошқа ғояларнинг ҳаммаси у билан боғлиқ.
Ҳақиқатда эса Афлотун таъкидлаган «умумий ғоялар» моддий дунёдаги нарсалар тўғрисидаги инсон тушунчаларидир.
Афлотуннинг билиш назариясида ҳам муҳим тамонлар бор. Унинг таълимотича, «ғоялар дунёси» билиш объектидир. Моддий дунё, нарсалар тўғрисидаги тасаввурларимиз эса ҳиссий билиш орқали пайдо бўлади. Ҳиссий билиш эса, Афлотуннинг фикрича, ҳақиқат эмас. Моддий нарсаларнинг бошланғич асоси, моҳияти бўлган «ғоялар дунёси»ни фақат соф тафаккур орқали билиш мумкин.
Афлотун қадимги юнон фалсафасининг энг йирик намояндаси ҳисобланади. Унинг таълимоти Ўрта асрда ва, айниқса, ҳозирги замон фалсафасидаги турли оқимларнинг назарий асоси бўлиб келмоқда.
Афлотун фалсафий қарашларини биринчи бўлиб танқид қилган унинг ватандоши, фалсафа ривожига катта ҳисса қўшган мутафаккир Арасту ҳисобланади (милоддан олдинги 384-322 йилларда яшаган). У сермаҳсул файласуф бўлиб, унинг айрим асарлари бизнинг давримизгача ҳам етиб келган. Арастунинг йирик асарлари «Метафизика» (ёки «Биринчи фалсафа»), «Физика», «Жон тўғрисида», «Аналитика», «Категориялар», «Сиёсат», «Риторика» ва бошқалардир.
Арасту Афлотуннинг «ғоялар» назариясини асоссиз деб ҳисоблайди. Шуниси диққатга сазоворки, Афлотун таълимотини танқид қилиш билан бирга, Арасту умуман унга қарши чиқа бошлади. Унингча, моддий олам абадий ва объектив характерга эга бўлиб, у ҳеч қандай Афлотун «ғоя»сига муҳтож эмас. Табиат эса моддий асосга эга бўлган нарсалар йиғиндисидан иборат, у ҳар доим ҳаракатда ва ўзгаришдадир. Арастунинг билиш назарияси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Афлотуннинг билиш назариясини рад этиб, Арасту Демокрит билан бирга, моддий дунё билишнинг предмети ва сезгиларимизнинг объектив манбаи эканлигини назарий асослаб беришга ҳаракат қилди.
Арастунинг ва умуман қадимги юнон файласуфларининг жамият ва инсон ҳақидаги қарашлари ўша даврдаги ҳукмрон ижтимоий муносабатларга боғлиқ эди. Улар жамиятга нисбатан бўлган қарашларида қулдорлик тузумини мустаҳкамлашга уринадилар. Юнон файласуфларининг таълимотича, жамиятнинг қул ва қул эгаларига бўлиниши, қулдорларнинг ҳукмронлиги ва қулларнинг қуллиги табиий ҳолатдир. Қуллар бошдан қул бўлиб туғилганлар, шунинг учун ҳам улар жисмоний жиҳатдан бақувват, жисмоний меҳнатга қобилиятлидирлар. Қуллар ўз табиатларига кўра ахлоқий фазилатлардан маҳрум ва яхшиликка уқувсиз кимсалардир. Аҳлоқий фазилатлар, яхши фаолият фақат эркин кишиларга, қул эгаларига хосдир.
Лекин қадимги юнон фалсафасининг бу чекланган томонини ҳисобга олмаганда, у ижтимоий фикр тараққиётида янги босқич бўлди. Қадимги юнон файласуфлари фалсафанинг кўп масалаларини янгича ёритишга катта ҳисса қўшдилар. Шуни ҳам қайд этиш керакки, қадимги юнон фалсафасининг хилма-хил шаклларида кейинги фалсафий таълимотларнинг илдизлари куртак ёза бошлаган эди.



Download 70.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling