Қадимги Марказий Осиёда диний фалсафий қарашларнинг вужудга келиши Режа
Download 70.19 Kb.
|
Қадимги Марказий Осиёда диний фалсафий қарашларнинг вужудга келиши
Ибн Синонинг фалсафий қарашлари
Абу Али ибн Сино (Авиценна) (980-1037) илмий- табиатшунослик ва ижтимоий-фалсафий фикрлар тараққиётига жуда катта ҳисса қўшган, Марказий Осиёнинг буюк мутафаккиридир. Тасодифий эмаски, у «Шайхур раис» - «Олимлар устози» деган юксак унвонга сазовор бўлган эди. Ибн Сино Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида туғилган. У Бухорода таълим олди, астрономия, риёзиёт, мантиқ, физика, метафизика, ҳуқуқ ва бошқа фанларни ўрганди. Ёшлик йилларидаёқ ўзининг даволаш санъати билан машҳур бўлди. Ибн Сино 260 номдан кўпроқ бой адабий ва илмий мерос қолдирди. Бизгача унинг 160 асари етиб келган. Улар ичида энг йириги 22 жилддан иборат «Китоб аш-шифо» («Руҳни даволаш китоби») бўлиб, ўз ичига мантиқ, физика, риёзиёт ва метафизикани қамраб олади. Унинг бошқа асарлари «Қонун фит-тиб» («Даволаш илми қонуни»), «Китоб ан-нажот» («Нажот топиш китоби»), «Донишнома» («Билимлар китоби») ва бошқалардир. Ибн Сино қаламига қуйидаги бадиий асарлар ҳам мансуб: «Рисола ат-тайр», «Соломон ва Ибсол», «Ҳай ибн Яқзон». Борлиқ ҳақидаги таълимот. Ибн Сино фикрича, борлиқ вожибул вужуд (зарур бўлган вужуд), яъни биринчи сабаб, Худо, барча ашёларнинг ибтидоси ва мумкинул вужуд (бўлиши мумкин бўлган вужуд), яъни қолган барча нарсалардан иборатдир. Вожибул вужуд ўз-ўзича бор бўлиб, ягонадир. Мумкинул вужуд (мумкин бўлган вужуд) биринчи сабабдан келиб чиқиб, айни вақтда кўпликдир, яъни ўзида кўп ашёларнинг пайдо бўлиш имкониятини сиғдиради. Шундай қилиб, борлиқ бўлинмайдиган ягона ва бўлинадиган кўпликдан ташкил топгандир. Кўплик дарҳол пайдо бўлмайди, балки аста-секин, сабаб ва оқибат шаклида намоён бўлади. Борлиқнинг барча шакллари дастлаб ягонада мавжуд бўлади. Биринчи сабабдан узоқлашган сари ушбу шакллар кўпроқ мустақиллик касб этиб, фақат бевосита олдинги сабабга нисбатангина боғлиқ бўладилар. Шундай қилиб, турли ашёлар вужудга (зарурий вужуд) нисбатан турлича даражада яқинликда бўладилар. Вожибул-вужуднинг хусусияти кейинги келадиган барча вужудга узатилади. Ибн Сино шундай ёзади: «Вожибул вужуд шундайки, барча ўз мавжудликларини ундан оладиган нарсалар зарурий равишда мавжуддирлар, негаки, шундай бўлмаса вожибул вужудда шундай ҳолат вужудга келар эдики, у унда бўлмас эди, ва ўша вақтда у барча жиҳатлардан вожибул вужуд бўлиб қолар эди»13. Бундай таълимотни деистик йўналишдаги пантеизм сифатида баҳолаш мумкин. Мумкинул вужуд (бўлиши мумкин бўлган вужуд) жавҳар (субстанция) ва ораздан (акунденция) ташкил топган энг умумий ва ўзини кўплаб намоён этадиган жавҳар – биринчи ибтидодаги унсурлар (олов, ҳаво, сув, тупроқ)дир. Модда, шакл, руҳ ва ақл – оддий жавҳарлардир, жисм эса – мураккаб жавҳар. Барча ашёларга хос бўлган умумий хусусият – жисмийлик бўлиб, модда ва шаклдан ташкил топади. Улар ўзаро боғлиқдир ва бири иккинчисисиз мавжуд бўлмайди. «…модда жисмий шаклга эга ва жисмий шаклсиз воқелик мавжуд бўлмайди. Бинобарин, у жисмий шакл туфайли ҳақиқий мавжуд бўлган жавҳардир. Шундай экан жисмий шакл ҳақиқатда жавҳардир»14. Билиш назарияси. Ибн Сино фикрича, ҳиссий билиш – табиатни билишнинг бошланғич йўлидир. Ҳиссиёт ташқи ва ичкига бўлинади. Кўриш, эшитиш, таъмни сезиш, ис билиш ва пайпаслаш ташқи ҳислардир. Ички ҳислар қуйидагилар: умумий ҳис-туйғу, тахминий билиш кучи ва тасаввурий куч15. Ибн Синонинг сўзларига кўра, кўриш қабул қилинаётган буюм томон биздан чиқадиган бирон бир нарсадан боғлиқ эмас. Биз шунинг учун кўрамизки, қабул қилинаётган буюмдан нимадир биз томон келиб тушади ва модомики у буюмнинг жисми эмас экан, демак, у – унинг қиёфасидир16. Гарчи биз Ибн Синода ҳиссий билишнинг алоҳида шакли сифатида идрокни учратмасак ҳам, у уни «умумий ҳис-туйғу» ва «тахминий ҳис-туйғу» маъносида қўллайди. Умумий ҳис-туйғу ашёлар қиёфасини умумий кўринишда гавдалантиради. Баданнинг ҳиссий аъзолари ёрдамида олинган тарқоқ сезиш ҳолатлари умумий ҳис-туйғу воситасида ягона бирликка бирлашиб қўшиладилар. Маънони идрок этиш вазифаси Ибн Сино томонидан тахминий билиш кучи деб аталган бошқа ҳиссиётга юкланади. Идрок икки ҳил маънога эга: биринчидан, идрок ҳиссий билишнинг шакли сифатида, ва иккинчидан, идрок фикр шакли сифатида. Билимнинг ушбу турларини мутафаккир «бирламчи» ва «иккиламчи» идрок деб атайди. Бирламчи идрок ашёни муайян тарзда бирор-бир бошқа нарса воситасида қабул қиладики, у унга ушбу шаклни беради.17 Бошқача айтганда, иккиламчи идрок, фикр бўлган ҳолда, ҳиссий идрок асосида ташкил топади. Улуғбек XV олимларидан бири Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394-1449) эди. Моварауннаҳр ҳукмдори бўлган султон Улуғбек, Фан ва маданият тараққиётига ката эътибор қаратди. Унинг илмий қизиқишлари риёзиёт, астрономия, геометрия, кимё, тарих ва бошқа фан соҳаларини қамраб олган эди. Мутафаккир дунёқарашининг шаклланишида Афлотун, Арасту, Птолемей, Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Мир Саййид Шариф Журжоний ва бошқа олимларнинг асарлари катта ўрин тутди. 1428 йилда Улуғбек бошчилигида Самарқандда ўша замондаги энг катта расадхона қурилди. У 1437 йилда ўзининг астрономия соҳасидаги асари бўлган «Зиже Кўрагоний» («Кўрагонийнинг юлдузлар жадвали») рисоласини ёзиб тугатди. Ушбу рисолада йил ҳисоби, сайёралар назарияси, астрономия муаммолари баён этилган бўлиб, 1018 юлдузнинг жадвали ҳам берилган эди. Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи» номли асари ҳам борки, унда мўғуллар империясининг тарихи баён этилган. Бундан ташқари, Улуғбек мантиқ, фиқҳ, мусиқа назарияси ва адабий услуб назариясини яхши билар эди. Улуғбекнинг тадқиқотлари астрономия тараққиётида муҳим давр очди. У Ер юзининг ҳар қандай нуқтасининг координатларини аниқлайдиган восита ишлаб чиқишга интилди, қуёш ва ой тутилишларини олдиндан айтиб бериш усули, йил ҳисобларининг биридан иккинчисига ўтиш қоидалари, йил фасллари ўзгаришларининг қонунийлигини очиб бериш, осмоний жисмлар ҳаракатининг қонунларини тушунтиришга ҳаракат қилди. Асосий кузатиш воситаси сифатида секстант (бурчак ўлчаш асбобларидан бири) хизмат қилди. Масалан, ушбу асбоб ёрдамида қуёш йилининг аниқ миқдори ўлчанди -365 кеча ва кундуз 6 соат 10 дақиқа 8 сония. Улуғбек томонидан асос солинган астрономия мактаби ўша замон илмий қарашлари шаклланишида катта ўрин тутди. Бошқа мамлакатлардан астрономия бўйича энг яхши мутахассисларни таклиф қилган Улуғбек, ўз атрофига истеъдодли олимларни тўплади. Эроннинг Кошон шаҳридан йирик риёзидон ва астроном бўлган Ғиёсуддин Жамшид ал-Коший (ваф. 1430) таклиф қилинган эди. Ўнли касрни кашфиёти ал-Кошийга мансубдир. Чунончи, ундан кейингина, XVI асрдан бошлаб, Оврупо риёзидонлари асарларида ўнли каср қўлланила бошлади. Улуғбек ўлдирилгандан кейин унинг ишини шогирдлари давом эттирдилар. Улардан энг машҳури - машҳур риёзидон ва астроном Али Қушчи (1403-1474) эди. Унинг асосий асари – «Астрономия ҳақида рисола» эди. Али Қушчи объектив дунёнинг мавжудлигига, моддий Аше ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги, уларнинг соддадан мураккабга ўтиб туришлигига ишонар эди. 11 Қаранг: Ибн Халдун. Ал-мукаддима. Ал-Мутбаъа аш-шарафийя. Бейрут. 1967. 520-б. 1 Избранные произведения мыслителец стран Ближнего и Среднего Востока. –М., 1961. 57-75-б. 2 Фараби. Комментариии к «Категориям» Аристотеля// В кн.: Избранные произведения мыслителей стран Бижнего и Среднего Востока. 191-б. 3 Фаробий. Таълиқот// «Мажму ат-расоиле ал-ҳукама» («Ћакимлар рисолаларининг мажмуаси» тўпламида). Тошкент, 1963. 255-б. 4 Қаранг: Фаробий. Ал-масойил ал-фалсафийа ва ала жавоб анха// «Мажму ал-Форобий» тўпламида. 94, 105-106-б. 5 Al-Farabis intraductoty risolah on logic. The Islamic Quarterly, vol III, 3-4, 1957, h/ 227. 6 Форобий. Фозил шаҳар аҳолси қарашлари ҳақида рисола// В кн.: С.Н.Григорян. Из истории Средней и Ирана VII-XII веков. –М., 1960. 136-б. 7 Қаранг: Форобий. Ас-сиёсат ал-маданийа. 40-41-б. 8 Қаранг: Форобий. Мажму ат-расаил ал-ҳукума. Ўз ФА Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институтида араб тилида сақланаётган 2385 рақамли остидаги қўлёзма 250-а саҳифаси. 9 Абу Райҳон Беруни. Памятники минувших поколений// Избранные прооизведения. –Т., 1957. Т.1. 99-б. 10 Приложение к ст. А.Шарипов. Малоизвестные страницы переписки между Беруни и Ибн Синой // Общественные науки в Узбекистане. 1965. №11. 39-б. 11 Абу Райҳон Беруни. Памятники…. 37-б. 12 Абу Райҳон Беруни. Минералогия. 273-б. 13 Абу Али ибн Сино. Книга спасения // В кн.: Антологния мировой философии. –М., 1974. 730-б. 14 Абу Али ибн Сино. Даним-намд. Сталинабад. 1957. 152-б. 15 Қаранг: Абу Али ибн Сино. Нажот. Қоҳира. 1331й. ҳиж. 367-саҳифа. 16 Қаранг: Абу Али ибн Сино. Нажот. Қоҳира. 225-б. 17 Қаранг: ўша жойда. Download 70.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling