Қадимги юнон халқлари диний этиқоди


Download 94 Kb.
bet1/3
Sana21.04.2023
Hajmi94 Kb.
#1375478
  1   2   3
Bog'liq
1547394563 73859


Қадимги Греция маданияти


Режа:


1. Қадимги юнон халқлари диний этиқоди
2. Қадимги Юнонистон ёзуви ва адабиёти
3. Театр ва санати
4. Архетектура ва ҳайкалтарошлик
5. Қадимги юнон фалсафаси
6. Олимпия ўйинлари
Қадимги юнон халқлари диний этиқоди
Архаик даврдаги грек маданиятига эга бўлган хусусиятлар Крит-Микена даврига ва дорийларнинг истилолари (эр.ав. Х1-1Х асрлар) давригача бориб тақалади.
Грек дини Крит-Микена замонида ва уруғдошлик тузуми бузилаётган даврдаёқ таркиб топа бошлайди. Эр.ав. У111-У11 асрларда бу дин тамомила ривож топган. Бу антроморфизмдан, яъни инсонни илоҳийлаштиришдан, худоларни ўлмайдиган ва абадий ёш бўлиб турадиган кучли, гўзал киилар деб тасаввур қилишдан иборат эди.
Грекларнинг тасаввурига кўра, олам аввалида Хаосдан иборат бўлган. Ер-Гея ва ер ости олами Тартар ҳам бўлган. Геядан унинг ўғли Уран - осмон худоси келиб чиққан. Уран билан Геядан титан Кронос туғилган ва ўз отаси Уран ҳокимиятини ағдариб ташлаган. Булар титанлар - катта худолар экан. Кроносдан, Аид, Посейдон, Гестия, Деметра, Гера ва Зевс каби кичик худолар келиб чиққан.
Зевс бошлиқ кичик худолар - титанларнинг ҳукмронлигини ағдариб ташлаганлар ва оламни ўзларини идора қила бошлаганлар. Зевс бош худо худолар отаси, чақмоқ сочар ҳисобланган. Осмон маъбудаси ва никоҳ ҳомийси Гера унинг хотини бўлган. Посейдон денгиз худоси сифатида эъзозланган. Деметра ҳосилдорлик ва дон экинлари маъбудаси бўлган. Гестия уй-рўзғор маъбудаси, Аид ер ости оламининг худоси бўлган.
Зевснинг кўп фарзандлари - худолар бўлган. Зевснинг калласидан чиққан Донишмандлик ва уруш маъбудаси Афина; санъат худоси Аполлон, ой ва ов маъбудаси Артемида, темирчи худо Гефест ва бошқалар энг иззатли худолар бўлган.
Гўзаллик ва севги маъбудаси Афродита Кипр ороли ёнида денгиз кўпичидан пайдо бўлган ва шунинг учун Киприда ҳам деб аталган Гўзал йигитча қиёфасидаги Дионис узумчилик ва виночилик худоси деб айниқса, эъзозланган. Унинг шарафига Дионисия байрамлари қилинган.
Грецияда ярим худо қаҳрамонлар эъзозланган. Грекларнинг фикрича, улар худолар билан одамларнинг никоҳидан келиб чиққан. 12 марта жасорат кўрсатган Геракл алоҳида ҳурматланган. У шер терисига бурканган ва таёқ билан қуролланган ҳолда тасвирланган. Геракл ёвузликка қарши курашиб, уни енгувчи олийжаноб киши образи эди.
Қадимги Греция шундай маданий қоидалар бўлганки, бу қоидалар турли шаҳарларни бамисоли бир бутун қилиб боғлаган ва грек элини бирлаштирган. Болқон ярим оролининг шаҳарлари ўз байрамлари, ўйинлари, оракуллари (валийлари) билан грек элини бирлаштирувчи марказлар бўлган. Грецияда худоларга аталган махсус байрамлар мавжуд бўлган, бу байрамлар фақат диний хусусиятга эга бўлмаган, чунки бу байрамларида спорт мусобақалари, мусиқа, қўшиқ ва рақслар ижро этилган.
Бу байрамларга Грециянинг ҳамма полисларидан одамлар йиғилиб келишган. Пелапоннесдаги Аргос шаҳрида Гера шарафига, Афинада маъбуда Афина шарафига Панафения байрами ўтказилган. Бу байрамлар чоғида Афинага Грециянинг турли шаҳарларидан кўп одамлар келган. Афинада аёлларнинг намойишлари, айниқса, шуҳрат қозонган. Одатда аёллар ўйларидаги махсус биноларда - чинекеяларда ўтирганлар ва деярли ҳеч жойга бормаганлар. Аммо Панафения байрамларида аёллар маъбуда Афина шарафига бағишланган тантанали юришда қатнашганлар. Улар байрам либосларига ясаниб, бемалол кўчага чиққанлар. Бу байрамлар тантанали суратда ўйин-кулгу билан ўтказилган. Бу куни қўшиқлар айтишганлар, давра олиб рақсга тушганлар, лапарлар айтганлар, охирида театр томошалар қўйиб берилган.
Байрамлардан ташқари, грекларни умумгрек мусобақалари бирлаштирган. Пелопоннесдаги Олимпияда ўткизиб келинган олимп ўйинлари, айниқса, машҳур бўлган. Бу ўйинлар худолар отаси, чақмоқсочар Олимплик Зевс шарафига ўтказилган. Олимпияда Зевснинг ибодатхонаси бўлиб, у ерда Зевснинг каттакон ҳайкали турган.
Олимп ўйинлари ҳар тўрт йилдан бир марта бешинчи йилга ўтар чоғида бошланган. Ривоятларга кўра, биринчи олимпиада эр.ав. 776 йилда ўтказилган. Қадимги греклар кейинчалик ўз вақт ҳисобларини олимпиадалар асосида юргиза бошлаганлар.
Ўйинлар вақтида унда ҳамма греклар қатнаша олиши учун урушлар тўхтатилган. У чинакам тинчлик даракчиси бўлган. Мусобақаларда югуриш, сакраш, диск ирғитиш, аравачаларда от чоптириш ва кўпгина гимнастика машқлари ўтказилган. Бундан ташқари драматурглар, шоирлар, ашулачилар, созандалар ҳам мусобақалашган. Жисмоний машқларда эркаклар иштирок этган, аёллардан фақат спарталик қизлар қатнашган. Олимп ўйинларининг ғолиблари оддийгина мукофот - муқаддас зайтун дарахти баргларидан тўқилган гулчамбар олганлар. У олий фахрли мукофот ҳисобланган. Ғалаба қилган киши иззат-икром қилинган. Фақат ўзи эмас, оиласи ҳам, туғилган шаҳри ҳам улуғланган. Улар шарафига шеърлар тўқилган, қўшиқлар айтилган. Ҳайкалтарошлар уларнинг ҳайкалини ясашган. Олимп ўйинлари бутун Грециянинг маданий тараққиёти учун катта аҳамиятга эга бўлди.
Оракуллар ҳам умумгрек қоидаларига кирган. Оракуллар деганда айрим шахсларни эмас, балки кароматгўйлик билан, яъни, келажакдан хабар бериш билан шуғулланувчи бутун-бутун ибодатхоналарни англамоқ керак. Айниқса, Фокидадаги Дельфа оракул машҳур бўлган.

Download 94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling