Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Молия вазири М. Нурмуродов


Download 282.73 Kb.
bet2/97
Sana11.05.2023
Hajmi282.73 Kb.
#1450182
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ

Молия вазири М. Нурмуродов
“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси”, 2002 йил 20-сон


Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2002 йил 23 октябрда 1181-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлигининг
2002 йил 9 сентябрдаги
103-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ
МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


21-СОНЛИ БҲМС
Хўжалик юритувчи субъектлар
молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия
ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Муқаддима
1-§. Умумий қоидалар
2-§. Амал қилиш соҳаси
3-§. Тушунчалар
1-илова. Хўжалик юритувчи субъектлар
молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари
2-илова. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик
фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар
режасини қўллаш бўйича Йўриқнома
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий элемент бўлиб ҳисобланади.
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси, молиявий ҳисобот элементларига мувофиқ гуруҳлаштирилган молиявий ҳисобот элементларининг йиғиндисини ташкил этади: активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатлар (1-илова).


2. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси асосида хўжалик операциялари бўйича бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини тузадилар, қайсики хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб счётида акс эттирилиши керак.


3. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома, хўжалик операцияларини хўжалик юритувчи субъектларнинг счётларида бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидаларига мувофиқ акс эттириш тартибини белгилаб беради (2-илова).



Download 282.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling