Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 282.73 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- IV БЎЛИМ. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ
IV БЎЛИМ. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ Муқаддима 1-§. Олинадиган счётлар (4000) 2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100) 3-§. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) 4-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300) 5-§. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400) 6-§. Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500) 7-§. Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4600) 8-§. Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700) 9-§. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800) 10-§. Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900) 167. Ушбу бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган: а) харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар; б) олинган векселлар; в) ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар; г) турли юридик ва жисмоний шахсларга берилган бўнаклар; д) ходимлар, таъсисчилар ва турли дебиторларнинг қарзлари. 168. Чет эл валютасида олинадиган счётлар ушбу бўлимнинг счётларида сўмда чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан ҳисобга олинади. Дебиторлик қарзларини ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (курс фарқи ижобий бўлганда) 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" ёки (курс фарқи салбий бўлганда) 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётига олиб борилади. 169. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларда ҳисобга олиш тартиби ёритилади: 4000 - Олинадиган счётлар; 4100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар; 4200 - Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар; 4300 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар; 4400 - Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар; 4500 - Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар; 4600 - Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар; 4700 - Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар; 4800 - Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар; 4900 - Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар. Download 282.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling