Адлия вазирлиги юридик хизмат ходими кутубхонаси
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Қўлланма Меҳнат ДИРЕКТОРЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ
- ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ 4 УДК ------ ББК
- ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ 5 МУНДАРИЖА: 1. КИРИШ - 6
- БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚЛАРДАН НАМУНАЛАР - 24
- 6. ХОДИМНИ АВАЛГИ ИШИГА ТИКЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚДАН НАМУНА - 46
- 8. ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАСИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚДАН НАМУНА - 50 9. МЕҲНАТ
- 10. АРИЗА ВА ДАЛОЛАТНОМАЛАРДАН НАМУНАЛАР - 63 11. МАЪЛУМОТ, ТАҚДИМНОМА, КЎЧИРМА
- ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ 6 КИРИШ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИГА ОИД ҲУЖЖАТЛАРДАН НАМУНАЛАР УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА ТОШКЕНТ – 2018 ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ 2 ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ 3 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ БОШҚАРМАСИ А. Дадажонов, Ж. Исмаилов МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИГА ОИД ҲУЖЖАТЛАРДАН НАМУНАЛАР УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА ТОШКЕНТ – 2018 ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ 4 УДК ------ ББК ------ Меҳнат муносабатларига оид ҳужжатлардан намуналар. Услубий қўлланма. Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги нашриёти, 2018. 87 бет. Мазкур услубий қўлланма мамлакатимиз давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган юридик хизмат ходимлари учун фаолияти давомида меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ кўплаб ҳужжатлар (буйруқлар) билан ишлашини инобатга олиб, уларни бирхиллаштириш, ушбу турдаги ҳужжатларни расмийлаштиришда турлича ёндашувларни ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳамда улардан фаолият жараёнида самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган. © Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, 2018 йил. ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ 5 МУНДАРИЖА: 1. КИРИШ - 6 2. ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚЛАРДАН НАМУНАЛАР - 9 3. БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚЛАРДАН НАМУНАЛАР (МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ) - 16 4. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚЛАРДАН НАМУНАЛАР - 24 5. ХОДИМНИ ИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚДАН НАМУНА - 45 6. ХОДИМНИ АВАЛГИ ИШИГА ТИКЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚДАН НАМУНА - 46 7. ХОДИМНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚЛАРДАНДАН НАМУНАЛАР - 48 8. ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАСИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚДАН НАМУНА - 50 9. МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ТЎҒРИСИДА БУЙРУҚДАН НАМУНАЛАР - 52 10. АРИЗА ВА ДАЛОЛАТНОМАЛАРДАН НАМУНАЛАР - 63 11. МАЪЛУМОТ, ТАҚДИМНОМА, КЎЧИРМА ВА ХАБАРНОМАЛАРДАН НАМУНАЛАР - 84 ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ 6 КИРИШ Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш, фаолият сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора- тадбирлари ҳақида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг бир қанча буйруқлари қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгилан. Таъкидлаш жоизки, Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини изчиллик билан кучайтириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб: 1) давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш; Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling