Адренергик синапсларни қамалловчи воситалар


Download 205.11 Kb.
bet1/5
Sana22.04.2023
Hajmi205.11 Kb.
#1379958
  1   2   3   4   5
Bog'liq
10. Адреноблокаторлар





  1. Адренергик синапсларни қамалловчи воситалар

Адренергик синапсларни қамалловчи воситалар икки гуруҳга бўлиб ўрганиб чиқилади: 1) адреноблокаторлар (адренорецепторларни қамаллайди) ва 2) симпатолитиклар (симпатик нерв охирларидан норадреналин ажралишини сусайтиради).
Адреноблокаторлар турли типдаги адренорецепторларга таъсир этиш йўналишига кўра уч гуруҳга ажратилади: α-, β- ва α, β-адреноблокаторлар. Гуруҳлар эса α-адренорецепторларнинг қуйи типларига (α1 ва α2) таъсир этишига кўра α-адреноблокаторлар ҳамда β-адренорецепторларнинг қуйи типларига (β1 ва β2) таъсир кўрсатиши бўйича β-адреноблокаторларга бўлинади (классификацияга қаранг).
Адреноблокаторларнинг артериал гипертензияда қон босимини пасайтириш α-, β- ва α,β-адреноблокаторлар), простата безининг яхши сифатли гиперплазиясида пешоб ажралишини яхшилаш (α1- адреноблокаторлар), стенокардияда юрак ишини ҳамда миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжини камайтириш (β12- ва β1-адреноблокаторлар), тахиаритмия ва экстрасистолияларда юрак қисқаришларининг нормал ритмини тиклаш (β12- ва β1- адреноблокаторлар) каби хусусиятлари катта амалий аҳамиятга эга.
Симпатолитиклар гипертония касаллигини тизимли даволашда қўлланилади.
Адренергик синапсларни қамалловчи дори воситаларининг классификацияси
А. АДРЕНОБЛОКАТОР ВОСИТАЛАР

  1. α-Адреноблокаторлар:

Фентоламин (α1, α2), Тропафен (α1, α2), Дигидроэрготоксин (α1, α2),
Празозин (α1). Тамсулозин (α1)

  1. β-Адреноблокаторлар:

Анаприлин (β12), Окспренолол (β12), Метопролол (β1), Талинолол (β1), Атенолол (β1), Бисопролол (β1)


  1. Download 205.11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling