Адренорецепторларга таъсир килувчи дори воситалари
Download 479,14 Kb.
|
tomirlar tonusiga tasir etuvchi dori
а- адренолитиклардан празозин постсинаптик а- адренорецепторларни танлаб фалажлайди — муттасил гипотензив таъсир кўрсатади, бу модда артериолаларни ҳамда веналарни кенгайтиради, юракка веналардан қоннинг қайтишини камайтиради, юрак фаолияти енгиллашади, чунки четда жойлашган томирлар қаршилиги ҳам камаяди. Бу модда гипертония касаллигини, айниқса ўсмирлардаги гипертонияни даволашда огиз орқали юборилади.
β -АДРЕНОРЕЦЕПТОРЛАРНИ БЕВОСИТА ФАЛАЖЛОВЧИ МОДДАЛАР. β -АДРЕНОЛИТИКЛАР Анаприлин (пропранолол, обзидан, индерал), окспреналол, метапрололБу моддалар юракда, бронхларда, қон томирларда ва бошқа аъзолардаги β- адренорецепторларни фалажлаб, эндоген ва экзоген катехоламинлар таъсирига тўсқинлик қилади. Қимёвий жиҳатдан улар β- адреномиметик изопропилнорадреналин — изадринга, салбутамолга ўхшаб кетади. Шу туфайли ҳам β- адренолитиклар β1- адренорецепторлар билан боғланса керак, лекин изадриндан физик-кимёвий жихатдан фарқи бўлгани учун β- адренорецепторларни изадрин сингари қўзгатмайди, аксинча уларни фалажлайди. Келтирилган моддалардан окспренолол озроқ бўлса ҳам β- адренорецепторларни қўзғатувчи, симпатомиметик хусусиятга эга. Бу моддалардан анаприлин кўпроқ қўлланади. Анаприлин юракдаги ва юракнинг ўтказувчан системасидаги β2 адренорецепторларни қўзғатиб, унинг атриовентрикуляр ўтказувчанлигини, автоматизмни камайтиради, шунинг учун юракнинг кучи, уриш тезлиги пасаяди. Юракдан аортага чиққан қоннинг миқдори, юрак мушакларининг кислородга бўлган эҳтиёжи камаяди. Анаприлин β1- адренорецепторлар билан бирга β2- адренорецепторларни фалажлайди ва бронхоспазмни юзага келтириши мумкин.
Download 479,14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling