Адренорецепторларга таъсир килувчи дори воситалари


Download 479.14 Kb.
bet15/17
Sana30.04.2023
Hajmi479.14 Kb.
#1410537
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
tomirlar tonusiga tasir etuvchi dori

Резерпин Ҳиндистонда ўсадиган раувольфия ўсимлигидан олинган алкалоид, кимёвий тузилиши индол унумларидан ҳисобланади. Резерпин катехоламинларнинг везикулаларда боғланишини издан чиқаради, шу туфайли улар цитоплазмага чиқади. МАО ферменти уларни парчалайди, катехоламинларнинг везикулаларда тўпланишига тўсқинлик қилади. Резерпин катехоламинлардан норадреналин, бошқа аминлардан серотонин, гистамин ҳамда ацетилхолиннинг тўпланишига тўсқинлик қилади. Резерпин туфайли қон томиларда, юракда, буйрак усти безининг мия қисмида ва бошқа аъзоларда норадреналин миқдори камаяди. Натижада четда жойлашган томирлар, айниқса артериолалар қаршилиги, қон босими пасаяди. Қон босими пасайиши билан брадикардия рўй беради, чунки ацетилхолиннинг ажралиши кўпаяди, вагуснинг юракка таъсири ошиб боради. Умуман резерпин симпатик иннервацияни фалажлаши туфайли холинергик иннервация кучаяди

  • Резерпин Ҳиндистонда ўсадиган раувольфия ўсимлигидан олинган алкалоид, кимёвий тузилиши индол унумларидан ҳисобланади. Резерпин катехоламинларнинг везикулаларда боғланишини издан чиқаради, шу туфайли улар цитоплазмага чиқади. МАО ферменти уларни парчалайди, катехоламинларнинг везикулаларда тўпланишига тўсқинлик қилади. Резерпин катехоламинлардан норадреналин, бошқа аминлардан серотонин, гистамин ҳамда ацетилхолиннинг тўпланишига тўсқинлик қилади. Резерпин туфайли қон томиларда, юракда, буйрак усти безининг мия қисмида ва бошқа аъзоларда норадреналин миқдори камаяди. Натижада четда жойлашган томирлар, айниқса артериолалар қаршилиги, қон босими пасаяди. Қон босими пасайиши билан брадикардия рўй беради, чунки ацетилхолиннинг ажралиши кўпаяди, вагуснинг юракка таъсири ошиб боради. Умуман резерпин симпатик иннервацияни фалажлаши туфайли холинергик иннервация кучаяди

Резерпин гематоэнцефалик тўсиқдан осон ўтиб, марказий нерв системасида хам норадреналин, серотонин медиаторлари ҳажмини камайтиради, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Енгил психозларга ҳам қарши таъсири бор, шунинг учун резерпин нейролептикларга ҳам алоқадор. Уйқу келтиради, ухлатувчи ва наркоз учун қўлланадиган моддалар таъсирини оширади, ҳароратни бир оз туширади. Резерпин асосан бошқа моддалар таъсири бўлмаганда, кўпинча қарияларда учрайдиган психозларда нейролептик сифатида қўлланади. Резерпин гипотензив модда, симпатолитик ҳамда марказий нерв системасини тинчлантирувчи таъсири бор. Гипертония касалликларини даволашда буюрилади, огиз ва парентерал йўллар орқали қўлланади. Резерпин таъсирида қон босими аста-секин пасаяди, бир неча марта қўллангандан кейин унинг таъсири кўринарли бўлади.

  • Резерпин гематоэнцефалик тўсиқдан осон ўтиб, марказий нерв системасида хам норадреналин, серотонин медиаторлари ҳажмини камайтиради, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Енгил психозларга ҳам қарши таъсири бор, шунинг учун резерпин нейролептикларга ҳам алоқадор. Уйқу келтиради, ухлатувчи ва наркоз учун қўлланадиган моддалар таъсирини оширади, ҳароратни бир оз туширади. Резерпин асосан бошқа моддалар таъсири бўлмаганда, кўпинча қарияларда учрайдиган психозларда нейролептик сифатида қўлланади. Резерпин гипотензив модда, симпатолитик ҳамда марказий нерв системасини тинчлантирувчи таъсири бор. Гипертония касалликларини даволашда буюрилади, огиз ва парентерал йўллар орқали қўлланади. Резерпин таъсирида қон босими аста-секин пасаяди, бир неча марта қўллангандан кейин унинг таъсири кўринарли бўлади.

Download 479.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling