Қадриятлар – маънавий камолот асоси indd
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Қадриятлар маънавий камолот асоси
Ички хавфлар – ғоявий бўшлиқ, тарихий хотирага тў-
лиқ эга эмаслик, ўғил ва қизлар тарбиясига мутаносиб ён- дашмаслик, йўл қўйилган хато, камчиликлардан ўкинмас- лик ва хулоса чиқармаслик, ғийбат қилиб ҳузурланиш, сўзлашув маданиятига, она тилимиз қоидаларига эътибор- сизлик, ношукурлик, иккиюзламачилик, дангасалик, шах- сиятпарастлик, маҳаллийчилик. Ташқи хавф – маънавиятимизга зид, ёт диний оқим- лар таъсири, сохта демократия шаклларини сингдиришга уриниш, ғарбона гедонизм, ғоявий тазйиқлар, енгил-елпи санъат турларига маҳлиёлик (рок, рэп, металл, брейк данс ва ҳоказо), сиёсий-мафкуравий таъсирлар, одобсизлик, уят- сизлик тарғиботи, эгоизм ва индивидуализм, ақидапараст- лик, экстремизм, бошқа маданият, урф-одатларга бери- лувчанлик (Валентин куни, Хеволин байрами, ғарбона ва шарқона кийинишга мойиллик). Бундай хавфлардан ёшларни ҳимоя қилиш мақсадида ёш авлодни қуйидаги миллий истиқлол ва қадриятлар асо- сида тарбиялаш зарур: 1. Мустақил дунёқараш ва эркин тафаккурни шакллан- тириш; 2. Ҳур фикрли, журъатсизликдан холи, ўз билими ва ку- 45 Миллий истиқлол ғояси: кўргазмали воситалар. Т; “Маънавият”, 2001, Б.12. 31 Қадриятлар – маънавий камолот асоси чига ишониб яшайдиган инсонни тарбиялаш; 3. Одамлар, айниқса, ёшларнинг иродасини бақувват қилиш, иймон-эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қила- диган маънавий муҳит яратиш; 4. Ватандошлар тафаккурида ўзликни англаш, тарихий хотирага садоқат, муқаддас қадриятларни асраш, ватанпар- варлик туйғусини камол топтириш; 5. Халқимизга хос иймон-эътиқод, инсоф-диёнат, сахо- ват, ҳалоллик, меҳр-оқибат, шарму ҳаё каби фазилатларни янада юксалтириш; 6. Мамлакатнинг кўп миллатли халқи онги ва қалбида “Ўзбекистон – ягона Ватан” 46 – деган тушунчани шакллан- тириш ва ривожлантириш. Миллий ўзликни англаш миллатнинг тили, урф-одатла- ри, қадриятлари, ҳудудий ягоналиги, маънавиятдаги ўзига хослигидан иборат миллийлиги каби миллатнинг мустақил белгиси ҳисобланади. Миллий ўзликни англаш миллатнинг мустақил эканлиги – миллий манфаатлар, эҳтиёжлар уму- мийлигини ҳимоя қилиш ва миллий-тараққиётга эришиш ва унинг жаҳон тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш зарури- ятини англаш билан белгиланади 47 . Ўз-ўзини англаш – бу ўз Ватани ва шу Ватанда яшаган халқнинг, миллатнинг ўтми- ши, унинг маданияти, урф-одати, қадриятларини билиши де- макдир. Ўз-ўзини англаш шундай бир ноёб жараёнки, унинг моҳиятига етиш инсонда битмас-туганмас меҳр-муҳаббат, шафқат, умумий инсонпарварликни шакллантиради. 46 Миллий истиқлол ғояси: кўргазмали воситалар Т; “Маънавият”, 2001, Б.12. 47 Г.Тиллаева ва бошқалар. Шахс маънавиятини шакллантириш омиллари ва воситалари. Т; 2009, Б.31 32 ХУЛОСА Ёш авлодни маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш, алломаларнинг ўгити, доно сўзлари, фикрларини қадрлаш, ўрганиш, ҳаётда қўллаш ёшларни фикр ва дунёқарашини кенгайтиради. Бугунги ёшлар – келажак пойдевори. Шун- дай экан, уларни ҳар томонлама етук, комил, ватанпарвар, юрт тинчлиги ва равнақи йўлида фидокор бўладиган фар- зандлар қилиб тарбиялаш зарур. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшлари- мизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтган- да, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис эта- диган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талабла- ри билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўз- лигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисо- бидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисоби- дан 48 ” – деган фикрлари барчамизга дастуриламал бўлиши зарур. Таъкидлаш жоизки, миллий қадриятлар қатори, мил- лий истиқлол мафкурасининг вазифаси мустақил тафаккур соҳиби, маънавий баркамол, комил инсонни шаклланти- риш, жамиятни ёт ва бегона ғоялар таъсиридан ҳимоя қи- лиш, кўп миллатли ўзбекистонликлар онгида ватанпарвар- лик, инсонпарварлик, қонунни ҳурмат қилиш, эл-юрт учун фидойилик, иймон-эътиқод, ҳалоллик каби юксак маъна- вий сифатларни шакллантириш, миллатимиз шаънини бу- тун дунёда ҳимоя қилишдан иборат. 48 Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом этти- риб, янги босқичга кўтарамиз. “Ўзбекистон”, 2016.Б.486 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling