Қадриятлар – маънавий камолот асоси indd
МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ МАФКУРАСИ ВА
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Қадриятлар маънавий камолот асоси
МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ МАФКУРАСИ ВА
ҚАДРИЯТЛАР Ҳозирги даврда миллий ва маънавий қадриятларнинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамиятининг ошиб бориши, ёшлар камолотидаги ўрни барчамиз учун муҳим аҳами- ят касб этмоқда. Биз юқорида миллий-маънавий, маданий, таълим-тарбия, ахлоқ каби қадрият турлари, унинг моҳия- ти, инсон тафаккури, дунёқарашига таъсири, комил инсон тарбиясидаги ўрни каби масалаларни имкон қадар ёритиш- га ҳаракат қилдик. Шу ўринда ёшлар тарбиясини маънавий қадрият ва миллий истиқлол мафкураси тамойиллари би- лан уйғунликда олиб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Миллий қадриятларимиз, халқимизнинг ўзига хос удумлари, унинг юксак ахлоқий фазилатлари маънавияти- миз ўзагидир. Барчамизга маълумки, бугунги кунда миллий қадриятларни тиклаш, такомиллаштириш, ўзлигимизни би- лиш, маънавий қадриятлар тизимини яратиш умуммилий, долзарб вазифалардан биридир. Юксак маънавий қадриятларни миллий ғоя ва мафку- ра билан уйғунликда олиб боришда умуминсоний қадри- ятлар, таълим-тарбия, илм-фан ва одоб-ахлоқнинг ўрни ўз- гачадир. Жумладан, ахлоқий тарбия ва ахлоқий дунёқараш 29 Қадриятлар – маънавий камолот асоси ўз яқинлари, Ватани олдидаги бурч ва жавобгарлик ҳисси- ни шакллантиради. Мафкура – муайян ижтимоий гуруҳ, ижтимоий қатлам, миллат, давлат халқ ва жамиятнинг эҳтиёжлари, мақсад- муддаолари, манфаатлари, орзу-интилишлари ҳамда улар- ни амалга ошириш тамойилларини ўзида мужассам этган ғоялар тизимидир. Унинг фалсафий, дунёвий ва диний ил- дизлари бор. Мафкуранинг мақсади – инсонларни муайян ғояга ишонтириш, бу йўлда маънавий-руҳий рағбатланти- риш, инсонларни ғоявий тарбиялаш йўлларини уюштириш, инсонларда ғоявий иммунитетни шакллантиришга сафар- бар этишдир. Қадрият – унинг моҳияти ва мазмуни, миллий қадрият- ларнинг намоён бўлиш шаклларини ва уларнинг асосий ху- сусиятларини ўз ичига қамраб олган. Шунингдек, қадрият мавзуларида Ўзбекистон тарихини шарқона қадрлаш, улар- га ватанпарварлик руҳида муносабат билдириш, ёшлар он- гида истиқлол ва қадриятларга нисбатан қарашнинг ижо- бий томонга ўзгариши, миллий қадриятларни асраш ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлигини таъминлаш жуда муҳимдир. Миллий истиқлол мафкураси Ўзбекистон Республика- си Конституцияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойилларига асосланади. Халқнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удум- лари, улуғ бобокалонларнинг ўлмас меросидан озиқлана- ди. Халқнинг ишонч ва эътиқоди акс этган адолат, ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғояларида юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлаш назарда тути- лади. Шунингдек, жамият аъзоларини, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратиш- га сафарбар этади. Миллати, тили ва динидан қатъи на- зар, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси қалбида она-Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини қарор топтиради. Жамоатчилик қалби ва онги- 30 га фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркинлиги тамойилла- рига риоя қилган ҳолда маърифий йўл билан сингдирилади. У ҳар бир ватандошимизнинг оиласи, жамият, эл-юрт ол- дидаги бурч ва масъулиятини қай даражада адо этаётгани- ни белгилайдиган маънавий мезонидир. Бу – Ўзбекистонда истиқомат қиладиган ва ўз тақдирини шу муқаддас замин билан боғлаган ҳар бир фуқаронинг “Ватаним менга нима берди” деб эмас, балки “Мен Ватаним равнақи учун нима қиляпман”, деган масъулият туйғуси билан яшаши демак 45 . Шу ўринда, халқимизга бўлаётган хавф ва таҳдидлар ички ва ташқи хавфлар бўлиб,улар қуйидагилардан иборат эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling