ЯМР спектрометрларнинг ишлаш услуби билан таништириш, спектр олиш. Интеграллаш жараёни билан танишиш ва амалиётда ишлатиш. Гелдиев Ю.А. 1-масала - Қуйидаги бирикманинг ПМР спектри ва интеграллик интенсивлигининг чизиғи қандай бўлишини изоҳланг.
Жавоби - Молекулада уч хил турдаги ноэквивалент протонлар мавжуд бўлиб, булар CH2О, СН ва СН3 гурухларининг протонларидир, демак ПМР спектрда уч хил сигнал кузатилиб, спин-спинларнинг таъсирида қуйидагича кўринишда бўлади:
- (дублет)
- (мультиплет)
- (дублет)
-
2-масала - ПMP спектрига асосланиб C3Н7NO2 бирикманинг тузилишини аниқланг
Жавоби - ПМР спектрда 4,2-4,8 м.у. орасида мультиплет, 1,5 м.у. да эса дублет сигнал кузатилди. Демак, 1,5 м.у. да дублетнинг мавжудлиги иккита эквивалент метил гурухлари мультиплет сигнал ҳосил қилувчи СН гурухининг протонлари билан боғланган. Модданинг тузилиши қуйидагича кўринишда бўлади:
- СН гурухининг протонлари нитрогурух таъсирида кучсиз магнит майдонида намоён бўлади.
3-масала - СН3-СН2-СНBrСООС2Н5 бирикмасининг ПМР спектрини ва интеграллик эгри чизиғини чизиб кўрсатинг.
Жавоби - Бирикмада табиати билан фарқ қиладиган 5 хил турдаги протонлар системаси мавжуд, шунинг учун ПМР спектрида бешта сигнал намоён бўлади.
- Брутто формуласи С9Н12 бўлган бирикманинг ПМР спектри берилган. Унинг тузилишини аниқланг.
5-масала Уйга вазифа - (СН3)2СН-О-СН2-СН2-СOOH бирикмасининг ПМР спектри ва интеграллик интенсивлиги эгри чизиғини чизиб кўрсатинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |