Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

www.ziyouz.com kutubxonasi 
28
 
Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар
 
Баъзи вақтлар бор, у вақтларда фарз, вожиб, нафл, умуман ҳеч қандай намоз ўқилмайди. 
Баъзи вақтлар бор, у вақтларда фақат нафл намоз ўқилмайди. 
Ҳеч қайси намоз ўқилмайдиган вақтлар
 
Куннинг уч вақти бор, бу вақпарда фарз, нафл ва жаноза намози ўқилмайди, тиловат 
саждаси қилинмайди: 
1. Куёш чиқаётганида (ўртача 15 дақиқа ўтгунига қадар). 
2. Куеш тик пайтида. Ҳар нарсанинг сояси энг калта бўлган вақт. 
3. Қуёш ботаёттанида. Оқшом арафаси қуёш сарғайиб, кўзни олмайдиган ҳолга келганида. 
Фақат ўша куннинг ўқилмаган аср намозини бу вақтда кароҳатла ўқиса бўлади 
("Fetava-i 
Hindiyye": 1/82).
Нафл ва шунга ўхшаш намозларнинг ўқилиши макруҳ бўлган вақтлар
 
1. Бомдод намозининг вақти киргач, бомдод намозининг суннатидан бошқа нафл намоз 
ўқилмайди. 
2. Бомдод намозини ўқигандан сўнг қуёш чиқиб бўлгунга қадар. 
3. Аср намози ўқилгандан сўнг. 
4. Шом намозининг фарзидан олдин. 
5. Уйида бўлса ҳам, ҳайит намозидан аввал. 
6. Ҳайит намозидан сўнг масжидда нафл намоз ўқиш макрухдир. Уйда ўқиш мумкин. 
7. Ҳаж вақтида Арафот ва Муздалифада бирлаштириб ўқиладиган намозлар орасида, пешин 
ва шом намозларининг суннатлари ҳам дохил ҳеч бир нафл намоз ўқилмайди. 
8. Фарз учун вақт жуда тиғиз қолганида. 
9. Жума куни хатиб хутбага чиққан пайтда. 
10. Таҳорати ушалишни қистаб турганида. 
11. Дастурхонга севимли таом келтирилса-ю қалб унга машғул ҳолда бўлса, хаёлни 
қочирадиган вазият вужудга келса. 
12. Жума куни намоз учун қомат келтирилаётганида, қуёш тутилиш ва ёмғир исташ хутбаси 
ўқилаётганда 
("Halebi Kebir": 237-242). 
Аёлнинг имомлиги жоизми?
 
Аёлнинг эркакларга имомлик қилиши асло жоиз эмас. Аёлнинг аёлга имомлик қилиши 
кароҳатла жоиз. Бу ҳолда имом бўлган аёл жамоат бўлган аёллар билан бир сафда туради
олдинга чиқиши макруҳ 
(«el-Fikh ale'l-mezahibi'l-Erbaa»: 1/417).
Ҳазрати Ойиша ва Умму Салама (р.а.) аёлларга имомлик қилиб улар билан бир сафда 
турардилар 
(Ebu Davud. «Sunan»: «Kitabus-solat»: 
2). Аёллар жамоат бўлиб намоз ўқисалар, 
азон ва қомат айтмайдилар. Айтсалар, макруҳдир. Гуноҳкор бўладилар 
(«Fetava-i Hindiyye»: 
1/66). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling