Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
29
Аёллар имомга қандай иқтидо қилади?
Ҳанафий мазҳабига кўра, Имом жамоат билан ўқиётган аёлларнинг намозлари саҳиҳ
бўлиши учун имомлик этишни ният қилиши шарт
(«el-Fikh ale'l-mazahibi'l Erbaa»: 1/417).
Имом
аёллар учун ният этмагунича уларнинг имоми саналмайди
(«Fetava-i Hindiyye»: 1/66).
Хуллас,
жамоати ичида аёл бўлса, имом аёллар учун ҳам намоз ўқиб бераётганини ният қилиши шарт.
Аёллар жума куни пешин намозини кандай ўқишади?
Аёлларга жума намози фарз эмас. Вақт кирганида, жума намози ўқилмасидан аввал ҳам
пешин намозини ўқишлари жоиз
(Tahtavi: 426).
Пешинни жума намозидан кейин ўқишлари
авлодир.
Хомиладор хотинларнинг намози
Фарз намозини кучи етгунга қадар оёқда туриб ўқиши лозим. Кучи етмаган қисмини ўтириб
ўқиши мумкин.
Расмли жойда намоз ўқиш жоизми?
Дарахт, тоғ, дарё каби жонсиз нарсаларнинг расми бўлса, у жойда намоз ўқиш макруҳ эмас.
Фақат қибла тарафга осилмаслиги керак. Жонлиларнинг расми бўлса, у ерда намоз ўқиш
макруҳ. Расм ўнг, чап, тепа ва орқада бўлса, танзиҳан макруҳ. Расм олд тарафда бўлса,
таҳриман макруҳ. Расмлар фарқланмайдиган даража кичик бўлса ёки оёқ остида бўлса, зарари
йўқ
(«Fetava-i Kadihan»: 1/119; «Merakil Felah»: 95).
Намоз ўқиладиган жойда ҳайкал ва
расмлар бўлмаслиги керак. Бутпарастликка ўхшамасин
деб Ислом бундай нарсаларни
таъқиклаган.
Do'stlaringiz bilan baham: