Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
35
1. Ижоб (таклиф) ва қабулнинг тўла маънода масалага уйғун келиши.
2. Ижоб ва қабулнинг бир пайтда ва бир жойда бўлиши.
3. Никоҳланувчилар бир-бирларининг сўзларини эшитишлари.
4. Ижоб билан қабул орасида ижобни ботил қиладиган бирор ҳолнинг юзага келмаслиги.
5. Ҳар икки тарафнинг уйланиш ёки уйлантириш ҳуқуқига эга бўлиши.
6. Мусулмон аёлга уйланаётган эркакнинг ғайримусулмон бўлмаслиги
(«Damat»: 1/208).
Қандай эркакка тегиш мумкин эмас?
Эркак мусулмон бўлмаса, муртад (яъни, диндан қайтган) бўлса; никоҳида тўртта хотини
бўлса, мусулмон аёл бундай эрга никоҳланмайди.
Қандай аёлга уйланиб бўлмайди?
Аёл бошқа эркакнинг никоҳида бўлса, иддада бўлса, динсиз бўлса, (яҳудий ёки насроний
динида бўлиши тўсиқ эмас).
Насаб ва эмикдош маҳрамлиги, никоҳ туфайли вужудга келган маҳрамлик. ўртага уч талоқ
тушиши каби ҳолатлар ҳар икки тараф учун турмуш қуришга тўсиқдир.
Никоҳ ақдига кимлар гувоҳ бўла олади?
Никоҳ ақди пайтида тарафларнинг ижоб ва қабулига икки озод, мукаллаф мусулмон эркак
ёки шу сифатларга эга бир мусулмон эркак билан икки мусулмон аёл гувоҳ бўлиши лозим.
Гувохдар хар икки томоннинг катталари ё кичиклари бўлишининг аҳамияти йўқ.
Аммо ақлли ва балоғат ёшида бўлишлари шарт.
Балоғатга етмаган қизнинг никоҳи
Турмушга чиқадиган қиз балоғатга етган бўлса, унинг розилиги шарт. Агар балоғатга
етмаган бўлса, валийи никоҳлаши
мумкин
(«Damat»: 1/209; «Cevhere»: 2/3; «Fetava-i
Hindiyye»: 1/267).
Ёш боланинг ақди
Мумаййиз (яхши-ёмонни фарқлайдиган) ёш боланинг никоҳ ақди валийнинг рухсатига
боғлиқ. Васият остидаги кишининг никоҳ ақди учун валийининг розилиги олиниши керак.
Буларнинг розилигисиз қийилган никоҳ охирига етмаган ҳисобланади. Розиликлари олингач.
никоҳдари никоҳ бўлади
(«Damat»: 1/209; «Cevhere»: 2/3; «Fetava-i Hindiyye»: 1/267).
Do'stlaringiz bilan baham: