Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
34
НИКОҲ ҲАҚИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР
Икки байрам орасида никоҳ
Халқ орасида «икки ҳайит орасида никоҳ қийилмайди» деган бир ишонч бор. Бу қараш
ботилдир, манбаи, далили йўқ. Аксинча, Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳазрати Ойишага икки ҳайит
ораси — Шаввол ойида уйланганлар. Қайтага Шаввол ойида никоҳ ва тўйларнинг бўлиши
мустаҳабдир
(Müslim: 4/12).
Исломдан аввал Арабистонда шаввол ойида вабо тарқалган, ўлим
ва хасталик кўпайган, шунинг учун шаввол халқ орасида
хосиятсиз ой деб ном олган, бу
бидъат кунимизгача етиб келган.
Халқ бу ҳолни «Ҳайит жума кунига тўғри келса, жума намози билан ҳайит намози орасида
никоҳ қийишга вақт қолмагани учун шундай дейилади», қабилида
таъвил этсада,
бунинг
исломий манбаи йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: