Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Никоҳнинг одоблари
1. Никоҳдан аввал қисқа бир хитоб (панд-насиҳат) қилиш (йўл-йўриқ бериш). 
2. Никоҳни атрофга эшиттириш. 
3. Аллоҳга итоат ва Расулининг суннатларига мувофиқ ишни бошлаш. 
4. Никоҳни масжидда қийиш. 
Уйланажак қизни кўриш
 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Аллоҳ бировнинг кўнглига бир аёл орзуйини 
солса, аёлни кўришида зарар йўқдир 
(«Keshfu'l Gumme»: 2/55).
Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ ҳузурларига бир киши келди. Ансордан бир 
аёлга уйланмоқчи эканини айтди. Расулуллоҳ сўрадилар: «Аёлни кўрдингми?» У: «Йўқ», деди. 
Расулуллоҳ: «Бор, у аёлни кўр, чунки ансор аёлнинг кўзларида бир нима бор», дедилар 
(Müslim. "Nikah ": 12).
Эркак уйланмоқчи бўлган қизни шаръий ўлчовлар ичида кўриши мумкин, жоиз. Қизнинг 
юзи ва қўлларидан ташқари, тор ва ҳарир либос киймаслик шарти билан, қолаверса, ёлғиз 
қолмасликлари ёки ёнларида бегона эркак бўлмаслиги шарти билан, бир-бирларини кўришлари 
жоиз. 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
34
НИКОҲ ҲАҚИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР 
Икки байрам орасида никоҳ
 
Халқ орасида «икки ҳайит орасида никоҳ қийилмайди» деган бир ишонч бор. Бу қараш 
ботилдир, манбаи, далили йўқ. Аксинча, Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳазрати Ойишага икки ҳайит 
ораси — Шаввол ойида уйланганлар. Қайтага Шаввол ойида никоҳ ва тўйларнинг бўлиши 
мустаҳабдир 
(Müslim: 4/12). 
Исломдан аввал Арабистонда шаввол ойида вабо тарқалган, ўлим 
ва хасталик кўпайган, шунинг учун шаввол халқ орасида хосиятсиз ой деб ном олган, бу 
бидъат кунимизгача етиб келган. 
Халқ бу ҳолни «Ҳайит жума кунига тўғри келса, жума намози билан ҳайит намози орасида 
никоҳ қийишга вақт қолмагани учун шундай дейилади», қабилида таъвил этсада, бунинг 
исломий манбаи йўқ. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling