Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Гувоҳларда бўлиши лозим шартлар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Гувоҳларда бўлиши лозим шартлар
 
1. Мусулмон икки эркак (ёки 1 эркак, 2 аёл) бўлиши. 
2. Балоғатга етган, ақлли, озод бўлишлари. 
3. Кичик ёшда (яъни, сағир) ва уйқуда бўлмасликлари. Никоҳ бўлаётган чоқда 
«бағишладим», «қабул қилдим» сўзларини эшитишлари шарт. Керак бўлиб қолса, кўзи ожиз 
никоҳда гувоҳ бўлиши мумкин. 
4. Гувоҳлар никоҳ қийилаётган мажлисда иштирок этишлари шарт 
("Dureru'l-Hukkam": 
1/334; "Cevhere": 2/14; "Damat" : 1/216).
Никоҳда вакиллик
 
Жоиз. Вакил яхши-ёмонни ажратадиган бўлиши шарт. Ваколат бераётганида вакилнинг 
ёнида гувоҳ бўлиши шарт эмас, бўлса, яна яхши. Қиздан ёки куёвдан ваколат олган одам 
бошқа бировини вакил қилмайди 
("Durerul-Hukkam": 1/334; "Cevhere": 2/14; "Damat": 1/216).
Аёл ўзи турмушга чиқаётган эркакка ваколат бера оладими?
 
Аёл турмушга чиқаётган эркакка никоҳ ақдини қилишга ваколат бериши мумкин. Аёл ва 
эркак ҳозир бўлиб, никоҳ қийиладиган бўлса, ҳолати бундай: агар гувоҳлар аёлни танисалар, 
никоҳ жоиз, танимасалар, жоиз эмас. Таниш ўлчови: бўлажак эр уйланажак аёлининг исмини, 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
33
отасининг-бобосининг исмини айтади, уларни танитади. Бу ўлчовлар доирасида гувохлар аёлни 
танишса, никоҳ жоиз, танишмаса. жоиз эмас 
(«Fetava-i Hindiyye»: 1/268). 
Никоҳ қандай қийилади?
 
Розиликлари олиниши лозим бўлса, улардан розиликлари олинади. Ҳар икки томон ўзлари 
ёки вакиллари воситаси билан икки гувоҳ ҳузурида ижоб ва қабул натижасида никоҳ қия 
олади. Никоҳ икки тарафнинг ижоб ва қабули билан рўй берадиган келишув бўлганидан 
кимнингдир никоҳ қийиши (ўқиши) шарт эмас. Шу билан бирга, турли сабаблар туфайли ижоб 
ва қабул учинчи бир киши бошчилигида қилиниши қулай ва чиройли ҳолдир. 
Никоҳ қиядиган одам қиз билан куёвнинг (ёки вакилларнинг) исмларини, оталарининг 
исмларини ва гувоҳларнинг исмларини бир қоғозга ёзади. Сўнг бир оз хутба қилади. Кейин 
қиздан ёки вакилидан йигитни эрликка қабул этган-этмаганини сўрайди. «Қабул қилдим», 
деган жавобидан сўнг, эркакдан ёки вакилидан қизни хотинликка қабул этган-этмаганини 
сўрайди. "'Қабул қилдим", деган жавобидан сўнг яхши дуолар қилади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling