Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

www.ziyouz.com kutubxonasi 
32
«Оилалининг икки ракат намози сўққабошнинг саксон ракат намозидан хайрлидир» 
(«Feyzul 
Kadir»: 4/138).
3. Никоҳда икки катта фойда бор: эр-хотин бир-бирларидан хотиржамлик ва ҳаловат 
топишади; улар орасида севги ва шафқат туйғулари юзага келади 
(Рум, 21); 
Эр-хотинлар бир-
бирларини тўлдирувчилари, мувозанатлаб турувчиларидир. 
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар 
учун либоссиз» (Яъни, эр-хотин бир-бири учун худди баданнинг айбларини яшириб, уни 
иссиқ-совуқдан асраб турадиган либос кабидирлар) 
(Бақара,187). 
Бинобарин, хотинсиз эркак 
ва эрсиз хотин нуқсонлидир. 
4. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уйланаётган киши ушбу хусусиятларни назарда тутишини 
истаганлар: «Аёлга уйланаётганда тўртта нарсасига қаралади: молига, насабига, чиройига ва 
диндорлигига. Сен булардан диндорини танла, бахтли бўласан» 
(Buharı. "Nikah": 16).
5. Эр-хотин бир-бирларига нисбатан яхши ниятда ва ўзаро чиройли муомалада бўлишлари 
лозим. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Яхшиларингиз оиласига яхши муносабатда 
бўлганидир» 
(Ibn-i Mace. «Nikah»: 50).
6. Никоҳ эълон этилиши керак. Шунинг учун яқинларига ва ёр-дўстларга зиёфат берилиши, 
тўй қилиниши динимизда ташвиқ қилинган 
(Buhari. «Nikah»: 66-78).
7. Эр-хотин бир-биридан масъулдир: «Барчангиз чўпонсиз, қўл остингиздагилардан 
жавобгарсиз. Эркак оиласига, аёл эрининг уйига ва болаларига чўпондир» 
(Buhari. «Nikah»: 80-
89).
8. Ислом эр-хотин орасидаги муносабатларни изга соладиган ҳукмларни ҳам, ота-она билан 
фарзандлар ўртасидаги муносабатларни ҳам тартибга соладиган йўл-йўриқлар бергандир. 
9. Ислом бирхотинлиликни ташвиқ этади, аммо зарурий ҳолларда тўрттагача хотин олишга 
изн беради. 
Никоҳда гувоҳлик
 
Никоҳда гувоҳ шарт. Ислом кўрсатмаларига асосланган гувоҳлар бўлмасдан Аллоҳни, 
фаришталарни гувоҳ тутиб қилинган никоҳ саҳиҳ бўлмайди, Гувоҳсиз махфий никоҳ ёки битта 
гувоҳ билан қийилган никоҳ ўтмайди 
("Cevhere ": 2/10; "Damat": 1/219; "Dureru'l-Hukkam": 
1/332).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling