Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

 
Никоҳ рукнлари
Ҳанафий мазҳабига кўра, никоҳнинг шарти тўртта: 
1. Ижоб ва қабул ақди. 
2. Эр. 
3. Хотин. 
4. Икки гувоҳ. 
 
Ижоб. Никоҳланаётган икки тарафдан бирининг - хоҳ эр, хоҳ хотиннинг олдиндан қилган 
таклифидир. 
Қабул. Иккинчи тарафнинг бу таклифга жавобидир. 
Ижоб ва қабул ўтган замон феълида ифодаланади. Масалан, эркак: «Сени хотинликка 
қабул қилдим»; аёл эса: «Сизни эрликка қабул қилдим», дейиши лозим. 
«Сени хотинликка (ёки эрликка) қабул этаман, қабул қилмоқчиман», каби келаси замонни 
англатадиган сўзлар билан ифодаланган никоҳ ҳисобга ўтмайди. Агар таклиф келаси замонга 
оид, қабул эса, ўтган замонга оид феъл билан ифодаланса, никоҳ қийилган ҳисобланади. 
Масалан, эркак: «Менга хотинликка тег», деса, аёл: «Мен сизга тегдим», деса, никоҳ собит 
бўлади 
(«Durerul Hukkam»: 1/327). 
Аммо никоҳни қайд этувчи маъмурларнинг: «Эрликка (ва ё 
хотинликка) қабул қиласизми?» дейиши ва бунга жавобан эркак ва аёлнинг: «Қиламиз», каби 
лафзлари келажак замонга оид бўлгани учун ҳисобга ўтмайди. 
Исломда никоҳнинг йўриқлари
1. Қуръони каримда уйланиш амр этилган. Жаноби Ҳақ турмуш қурганларни, агар фақир 
бўлсалар, фазли карами ила бой қилишини ваъда берган 
(Нур. 32). 
Расулуллоҳ (с.а.в.): «Киши 
уйланиш билан динининг ярмини барпо қилади, қолган ярми учун эса, Аллоҳга тақво қилсин», 
дея марҳамат қилганлар 
(«Miykat»: 2/161). 
Бинобарин, оила қуриш ва фарзанд кўриш Жаноби 
Пайғамбаримизнинг суннатларидир. 
2. Жинсий майлни қондиришнинг машруъ йўли уйланишдир. Қуръони каримда аёллар 
фарзанд етиштирадиган экинзор далага қиёс қилинган («Хотинларингиз зироатгоҳингиздир» 
Бақара, 223). 
Ҳақиқатан, уйланишнинг ғояси жинсий майлни қондириш билан бирга, фарзанд 
етиштиришдир. Жаноби Пайғамбаримиз марҳамат қиладилар: «Туғадиган қора хотин 
туғмайдиган гўзал хотиндан яхшидир»; «Уйланингиз, кўпайингиз, зеро, мен қиёмат кунида 
бошқа умматларга нисбатан сизнинг кўплигингиз билан фахрланаман!» 
(«Feyzul Kadir»: 3/269); 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling