Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Қайнота ва қайнонага қандай мурожаат қилинади?


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

 
Қайнота ва қайнонага қандай мурожаат қилинади?
Бир мусулмон бировнинг отаси эмаслигини билгани ҳолда отам деб даво қилиши ҳаромдир 
(Müslim. "İman": 113; Cassas. "Ahkamul Kur'an": 222).
Оналик масаласи ҳам шундай. Фақат эр-хотин бир-бирларига юмшоқ ва назокатли 
бўлишлари ва бир-бирининг яқинларига бир-бирларига ёқадиган ифодалар билан мурожаат 
этиш ва ҳурмат кўрсатиш устларидаги ҳақлардан экани ва хоссатан мамлакатимиздаги урфга 
кўра бўлган қайнотани "ота", қайноналарга "она" деб аташнинг исломий бир тўсқинлиги йўқ. 
Айни чоқда, мажбурияти ҳам йўқ. Қуръони каримда бу масалада оят бўлмагани каби, ҳадиси 
шарифларда ҳам бунга оид бирон кўрсатма йўқ. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) қайноталари Ҳазрати Абу Бакрни ё Ҳазрати Умарни "ота" 
демаганлар, куёвлари Ҳазрати Усмон ва Ҳазрати Али ҳам (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) 
Пайғамбаримизни "ота" дейишмаган. "Расулуллоҳ" дея мурожаат қилишган. 
Аллоҳни, Пайғамбарни, Китобни, динни сўкканнинг никоҳи жоизми?
Аллоҳни, Пайғамбарни, Китобни, динни ва муқаддас ҳисобланган бошқа нарсаларни 
ҳақоратлаган, сўккан киши диндан чиқади, кофир бўлади. Бу кишининг имони кетганидан 
кейин никоҳи ҳам кетади. Тавба қилиб, имонини янгиламагунича, яъни, бошқатдан имон 
келтирмагунича имони ҳам. никоҳи ҳам йўқдир. Тавба қилиб, имонини ҳам, никоҳини ҳам 
янгилаши керак 
(Karafl. "el-Faruk ": 4/295). 
Қайнонасини сўкканнинг никоҳи
Қайнонани ёки онани сўкиш энг катта гуноҳлардандир. Лекин никоҳи бузилмайди. Никоҳга 
зарар келтирмаслиги гуноҳнинг кичиклигига далолат эмас. Мусулмон бундай ишдан 
сақланиши, қатъиййан ўзини тийиши керак. 
Ҳеч намоз ўқилмайдиган жой (қишлоқ, туманда) никоҳ
Шайхул Ислом Абу Сууднинг мавзуга алоқадор бир фатвоси бор: "Arap бир ўлка (жой, 
шаҳар) халқининг барчаси беш вақт намозни тарк этса ва бу тарк этиши қатъиййан бўлса, 
барчаси имонини ва никоҳини янгилаши керак 
( "Ebussuud Efendi Fetvaları ": 191). 
Беш вақт 
намоз ўқиган мусулмонлар ўша жойда ҳам ўқимаганлар учун раҳматдир. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling