Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

2. Фосид никоҳ. Фосид никоҳ нима? 
Гувоҳсиз никоҳ, иддаси тугамаган опасидан сўнг синглисига уйланиш, тўртинчи аёлининг 
иддаси ўтмай бешинчисига никоҳ қийиш, иддадаги аёлга никоҳланиш кабилар фосид 
никоҳлардир. Никоҳнинг фосид бўлганини билган эр ҳам, хотин ҳам дарҳол уни бузишлари 
лозим бўлади. 
Саҳиҳ никоҳ шартлари бўлмаса, у фосид ҳисобланади. Гувоҳсиз ёки бир гувоҳ билан 
қийилган никоҳ ёхуд керак бўлган жойда валийнинг изни бўлмаган никоҳ. 
Фосид никоҳнинг ҳукмлари: 
а) бундай уйланганлар (турмуш қурганлар) дарҳол ажрашишлари керак; 
б) жинсий қовушиш бўлмаса, фосид никоҳ ёмон оқибат туғдирмайди; 
в) жинсий қовушиш бўлса, маҳри мисл билан маҳри мусаммадан қайси оз бўлса, аёл 
ўшанисига ҳақли бўлади. Олти ой билан бир қуёш йили орасида туғилган боланинг насаби 
собит бўлади. 
3. Ботил никоҳ. Асл унсурлари ёки шартлари нуқсонли бўлган уйланиш ботил 
ҳисобланади. Масалан, мусулмон эркакнинг бутпараст аёл билан ёки мусулмон аёлнинг 
мусулмон бўлмаган эркак билан қурган турмушлари ботилдир. Жинсий муносабат бўлсин ё 
бўлмасин, бу хил уйланиш эр-хотинликка алоқадор ҳеч қандай натижа бермайди, дарҳол 
ажрашиш керак 
(«Damat»: 1/2010; «Cevhere»: 2/5; «Fetava-i Hindiyye»: 1/203). 
Эмикдошлик туфайли маҳрам бўлганлар
 
Насл-насаб қариндошлиги ва уйланишдан юзага келган қариндошлик даражасидаги сут 
қариндошлиги ҳам уйланишга давомли тўсиқлардандир: сут оналари. уларнинг қизлари, опа-
сингиллари, сут қайноналар, сут ўгай қизлар, сут ўғилнинг хотинлари, сут отанинг хотинлари 
ҳам ҳаромдир 
(«Damat»: 1/210; «Cevhere»: 2/205). 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
37
Опа-сингилга бир вақтда никоҳланиш жоизми?
 
Опа-сингил билан бир пайтда никоҳда бўлиш ҳаромдир. Хотиннинг аммаси, холаси ва 
жиянларини ҳам бир пайтда никоҳга олиш жоиз эмас, аммо бирини никоҳидан чиқарганидан 
кейин бошқасига никоҳланса, мумкин. 
Шунингдек, иддаси тугамаган аёлга уйланиш ҳам ҳаромдир. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling