Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Маҳрни тўла олишга аёлни ҳақли қиладиган ҳолатлар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Маҳрни тўла олишга аёлни ҳақли қиладиган ҳолатлар
 
1. Қовушмасидан олдин эр ё хотиндан бири вафот этса. 
2. Саҳиҳ хилватнинг пайдо бўлиши. Саҳиҳ хилват эр-хотиннинг овлоқда ёлғиз 
қолишларидир. 
Маҳрнинг ярмини олишга ҳақли қиладиган ҳолатлар
 
1. Қовушмасдан ажрашса. 
2. Саҳиҳ хилватдан аввал ажрашса 
("Damat": 1/210 "Cevhere": 2/18, "Dureru'l-Hukkam": 
1/341).
Маҳр қандай бекор бўлади?
 
Қовушишдан ёки саҳиҳ хилватдан олдин аёл сабаб бўлиб ажралишса, маҳр бекор бўлади. 
Масалан, аёл тенги бўлмаган бири билан турмуш қурганида валийининг норозилигидан кейин 
ҳоким бу никоҳни бузса, маҳр бекор бўлади. 
("Damat": 1/210 "Cevhere": 2/18, "Dureru'l-
Hukkam": 1/341).


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
44
Унаштирилган қизга жўнатилган ҳадя
 
Эркак унаштирилган қизга ҳадя юбориб, ораларида никоҳ бўлмасидан олдин келишув 
бузилса, ҳолат бундай: агар юборган ҳадяси қисқа вақтда бузиладиган жинсдан ейиладиган 
нарса бўлса, қайтарилмайди. Олтин, кийим-кечак, пул каби ашёлар бўлса, қайтарилиши керак. 
Ишлатилиб қўйилган, эскиртирилган ё йўқолган бўлса, тўланади 
("Damat": 1/210, "Cevhere": 
2/18. "Dureru'l-Hukkam ": 1/341). 
Arap уйланишдан аввал эркак ўлиб қолса, олтин ва 
қимматбаҳо нарсалари қайтарилади, мавжуд бўлмаган нарсанинг тўланиши шарт эмас 
("el-
Fethu'r-Rahman": 2/17).
Хилвати саҳиҳа
 
"Хилват" бир ерда ёлғиз қолиш дегани. Саҳиҳ хилват эса, эр-хотиннинг ҳеч ким 
кўрмайдиган, биров ўз ихтиёри билан кира олмайдиган, берк ёки берк ҳисобланадиган бир 
жойда бирга ёлғиз қолиши демакдир. Ҳукми зифоф деса бўладиган бу ҳолда ҳам хотиннинг 
тўла маҳрга ҳаққи қатъийлашади. Эр ё хотиннинг бирида жинсий муносабатга тўсиқ бўладиган 
бирор ҳолат бўлмаса, саҳиҳ хилвлт саналади. Тўсиқ: ё хасталик, кичиклик, бадбашаралик каби 
шахсий ҳол, ёки фарз намоз, фарз рўза, ҳажда эҳромда бўлиш, ҳайз, нифос каби шаръий ҳукм 
бўлиши мумкин. Ёнларида кўрми, ухлаётган болами, биронтаси бўлса ва юқорида қайд этилган 
тўсиклардан биттаси эр ёки хотинда бўлса, хилватнинг саҳихлигини бузади. Иқтидорсизлик 
хилватга моне эмас 
("Cevhere": 2/1, "Damat": 1/211, "Dureru 'l-Hukkam ": 1/332).
Саҳиҳ хилват ғусл қилишни, қизларнинг эркакка ҳаром бўлишини, уч талоқ билан ажрашган 
жуфтининг аввалги эрига қайтишини, меросхўр бўлишни зарур қилмайди. Фақат насли собит 
бўлишини, идда кутишни, на-фақа ва маҳрни лозим қилади 
("Cevhere": 2/10, "Damat": 1/219, 
"Dureru'l-Hukkam": 1/332).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling