Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Ўғлига ёки қизига шаҳват билан тегиниш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Ўғлига ёки қизига шаҳват билан тегиниш
Аёл маълум шартларга эга бўлган ўғлининг вужудига яланғоч ҳолда шаҳват билан тегинса 
ёки кечаси билмасдан эрим деб ўйлаб ёпишса ва ўпса ёки чимчиласа, эри ўзига ҳаром бўлади. 
Эркак билмасдан хотиним деб ўйлаб ёки билиб шаҳват билан қизига тегинса, ўпса, чимчиласа, 
хотини ўзига ҳаром бўлади 
("Dureru'l-Hukkam": 1/330; "Damat": 1/2128; "Fetava-i Hindiyye": 
1/275).
 
Қайнота шаҳват билан келинини ўпса, никоҳ кетадими?
Агар бир эркак ўғлининг хотинини шаҳват билан ўпса, шу аёл, яъни, келин эрига ҳаром 
бўлади 
(«Fetava-i Abdur-rahim»: 141. «Fetava-i Hindiyye»: 1/275). 
Ҳурмати мусаххара 
ҳақиқийлашади. 
Ёноқдан ёки лабдан ўпиш: Эркак қайнонасининг ёноғидан, лабидан шаҳватсиз ўпса қам, 
ҳурмати мусаххара ҳақиқийлашади, хотини ўзига ҳаром бўлади. Чунки бундай ўпиш асосан 
шахватдан бўлади 
("Dureru'l-Hukkam": 1/330; "Damat": 1/212; "Fetava-i Hindiyye": 1/275). 
Бўйнидан қучоқлаш ҳам ўпишга ўхшаш 
("Dureru'l-Hukkam": 1/330; "Damat": 1/212; "Fetava-i 
Hindiyye": 1/275). 
Ёноғи, лаби, боши, ияк-жағидан ўпиш ҳам шундай 
("Dureru'l-Hukkam": 1/330; 
"Damat": 1/212; "Fetava-i Hindiyye": 1/275). 
Ҳурмати мусаххаранинг ҳақиқийлашиши учун 
шаҳват шартдир. 
Буюк ҳадис олими, фақиҳ Бадриддин Айний «Ҳидоя»га ёзган шарҳида ҳурмати мусаххарага 
алоқадор белгиларни келтиргач, мавзуга алоқадор икки ҳадис қайд қилади: 
Умму Ҳоний ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз шундай марҳамат қиладилар: 
«Бир эркак бир аёлнинг аврат жойига боқса, шу аёлнинг онаси ва қизи кўрган эркакка ҳаром 
бўлади» 
(Ayni. "Binaye alal-Hidaye": 2/14). 
Яна Ибн Абу Шайба ва ибн Умар ривоят қилган бир 
ҳадиси шарифда Расулуллоҳ марҳамат қиладилар: «Бир эркак бир аёл билан алоқа қилишса 
ёки шаҳват билан ўпса ёхуд шаҳват билан тегинса ёки шаҳват билан аврат жойига қараса, аёл 
ўша эркакнинг отасига ва ўғлига ҳаром бўлади 
(Ayni. "Binaye alal-Hidaye": 2/41).
Бугун кўп фиқҳ масалалари унутилгани учун баъ-зи мусулмонларга оғир туюлади. Бу ҳол 
исломий ҳукмларга бепарволик бўлаётгани учундирки, бугун яқинлар тарафидан жинсий 
бездириш ва тажовузга дучор инсонлар учраб туради. Мавзуни кенгроқ ва чуқурроқ ҳис этиш 
учун «Ҳурмати мусаххара» бўлимини қайта-қайта ўқишга тўғри келади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling