Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Талоқ ҳуқуқи
 
Исломда талоқ ҳуқуқи эркакка оиддир. Маълум сўзларни айтиш билан талоқ содир бўлади. 
Эркак хотинига «сени қўйдим», «сендан ажрашдим», «бошинг бўш» каби сўзлар айтса, талоқ 
бўлади. 
Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
 
Исломда ажраш эрнинг ҳаққидир. Эр истаса, бу ҳуқуқни хотинига бериши мумкин. Масалан, 
хотинига: «Ўн йилгача ажраш ҳуқуқини сенга бердим, ўн йилгача шу ҳаққа эгасан», деб бу 
ваколатни хотинига берса ва хотини истаса, шу муддат ичида талоқ ҳаққига эга бўлади. 
Истамаса, ажрашмайди 
(Ibn-i Abidin: 2/481). 
Бунга «тафвизут-талоқ» дейилади. 
Никоҳ асносида ажрашиш ҳуқуқи қўлида бўлган эркак хотинига ўзи истаган вақтда ажраш 
ҳуқуқини беради. Ажраш шакли ва талоқ сонини белгилайди. Хотин фақат шу шартлар ичида 
ажраш ҳаққини қўллайди. Лекин эр хотинига берган бу ажраш ваколатини қайтиб олмайди. 
Бундай ваколат берилмаган бўлса, хотиннинг ўзида эридан ажраш ҳуқуқи йўқ 
(«Fethul-Kadir»: 
3/99; «el-Hidaye»: 1/224).
Талоқни қўллаш шартлари
 
Киши талоқ ҳуқуқини қўллай олиши учун баъзи шартларга эга бўлиши керак: 
1. Ажрашаётган эр ёки унинг вакили бўлиши керак. Турмуш қураётганида бўлгани каби, 
ажрашаётганида ҳам ваколат жоиздир. 
2. Ақлли бўлиши лозим. Руҳий касал, ақли заиф (кексалик ё бошқа сабаб билан) ҳамда 
уйқудаги одамнинг ажрашиши ҳақиқий эмас. 
3. Балоғатга етган бўлиши керак. Боланинг талоғи мўъта-бар эмас. 
4. Ажраш нияти бўлмасдан хотинга ҳазил-мазах билан ажрашни ифодаловчи сўз ишлатса, 
талоқ берган бўлади. Бунда ният шарт эмас. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.и.) бир ҳадисларида 
талоқнинг жиддийи ҳам, ҳазили ҳам жиддий эканини хабар берганлар 
(Ebu Davud: «Talak»: 9).
Талоқ неча хил бўлади?
 
1. Суннатга мувофиқ талоқ 
Қуръони каримга ва суннатга мувофиқ ажрашга «сунний талоқ» дейилади. Барча 
мужтаҳидларнинг фикрича, эркак ва хотин ўрталарида аввал жинсий муносабат бўлган бўлса, 
ҳайздан сўнгра бир талоқ бериши, жинсий муносабат бўлмасдан эса, бир марта талоқ бериши 
суннатга мувофиқдир. Бу талоқ ражъий талоқдир. Бунга кўра, сунний талоқнинг уч шарти бор: 
— ҳайз ичида бўлмаслиги керак; 
— ҳайздан поклангач, жинсий муносабат қилмаган бўлиши керак; 
— фақат бир талоқ қўйиши керак. 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
48
Суннатга мувофиқ ажрашнинг бир қанча ҳикматлари бор. Аввало, бунда инсон ўйлаш 
имконига, фурсатига эга бўлзди. Хотинини қўймоқчи бўлган одам бир поклик ҳолида бир талоқ 
беради, иккинчи талоқни бергунча кутади, бу муддат ичида айрилиққа сабр этолмаслигини 
билиб, пушаймон бўлса, яна хотинига қайта олади. Хотин ҳам турмушни сақлашга ҳаракат 
қилади. Жуфтлар ортиқча ташвишдан қутулади. 
2. Бидъат талоқ 
Суннатга зид, яъни, хотинга ҳайз ҳолида ёки покланиши билан жинсий муносабатда бўлиб 
ёки бир поклик муддати ичида биттадан зиёд берилган талоқлар «бидъий талоқ» дейилади. 
Бундай талоқ қилиш айни вақтда гуноҳдир 
(«el-Hidaye»: 1/226). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling