Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Охират қардошлиги ва ё авлодлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Охират қардошлиги ва ё авлодлиги
 
Исломда насаб ва сут йўлидан бошқа эркак билан хотин орасида қардошлик йўқ 
("Nimet-i 
islam ", Mufarakat: 30). 
Бинобарин, Исломда охират қардошлиги ва ё охират авлодлиги деган 
бир муассаса йўқ. 
Уйланажак қизни кўриш
Шаръан зарари йўқ. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладиларки: «Аллоҳ таоло 
киши қалбига бир аёлга унашиш истагини солса, унга қараши жоиздир». 
Совчи устига совчи юбориш жоизми?
 
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Мўмин учун биродарининг савдоси устига савдо 
қилиши ва юборган совчиси устига совчи юбориши то ора очилмагунча ҳалол эмас» 
("Bulugul 
Meram": 3/246).
Тул ўтиш ҳақида
 
Шаръий ва тиббий тўсиқлар бўлмаса, тоқ ўтиш жоиз эмас. Фақирларни уйлантириб қўйиш 
бой мусулмонларнинг бурчидир. Бу нарса жамиятни ахлоқсизликдан муҳофаза қилиб, иффатли 
ва номусли турмушнинг ягона йўлидир. 
Қуръони каримда шундай дейилади: «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул 
ва чўриларингизнинг яхшиларини уйлаб қўйинглар. Агар улар камбағал бўлсалар, 
Аллоҳ ўз фазлу карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу карами) Кенг, 
Билгувчидир» 
(Нур, 32).
Бу ояти жалиладан мурод, Ислом жамиятида узрсиз бўйдоқ ва бевалар бўлмасин, жинсий 
истаклар фақат шаръий йўллар билан қондирилсин, демакдир. 
Ҳазрати Умар (р.а.) шундай дейдилар: «Уч кундан кейин ўлишимни билсам ҳам, бўйдоқ 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
45
ўтишдан уйланишни афзал кўраман» 
(Suyuti).
«Аёллар ҳаққи хусусида Аллоҳдан қўрқинг! Зеро, сиз уларни Аллоҳнинг аҳди билан 
олдингиз ва Аллоҳнинг калимаси билан танларини ўзингизга ҳалол қилдингиз» 
(Расулуллоҳнинг (с.а.в.) "Ҳажжатул-вадо " хутбаларидан).


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling