Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Келишмовчиликлар қандай бартараф этилади?


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Келишмовчиликлар қандай бартараф этилади?
 
Жуфтлар орасида турли сабаблар туфайли келишмовчиликлар чиқиши мумкин. Бунинг 
чорасини топиш учун катта ғайрат кўрсатиш керак. Аввал эр-хотиннинг ўзлари бу 
келишмовчиликни бартараф этмоқлари керак. Башарти бунга эришолмасалар, икки тарафдан 
ҳакамларга мурожаат қилиш лозим. «Агар эр-хотиннинг оралари бузилиб кетишидан 
қўрқсангизлар, эр томондан бир ҳакам, хотин томондан бир ҳакам чақирингиз. Агар улар ислоҳ 
қилишни истасалар, Аллоҳ эр-хотин орасига иттифоқликни солур» 
(Нисо, 35). 
Оят мазмунидан 
кўринадики, оиланинг итгифоқ бўлиши ёки бузилиб кетиши ҳакамларнинг истакларига, демак, 
кўнгилларига, ниятларига, саъй-ҳаракат ва ғайратларига кўп жиҳатдан боғлиқ экан. Бундан 
ташқари, ҳакамларнинг ўзларидан танланиши оила сирини сақлашнинг гўзал тадбири ҳамдир. 
Ажралишнинг ҳукми
Барча йўллар синаб кўрилгач, ажрашиш ҳақида Қуръонда шундай марҳамат қилинади: 
«Бордию эр-хотин ажралиб кетгудай бўлсалар, Аллоҳ иккаласини ҳам Ўзининг кенг карами 
билан беҳожат қилиб қўйгай» 
(Нисо, 130). 
Ҳукм жиҳатидин талоқнинг турлари
1. Мубоҳ. Барча ҳаракатларга қарамай, жуфтлар бир-биридан нафратланадиган даражага 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
47
бориб етишса, ажрашиш мубоҳдир. 
2. Мустаҳаб. Иффатсиз ва динсиз жуфтдан ажраш мустаҳабдир. Намозини, рўзасини ва 
бошқа фарз ибодатларини тарк этган хотинни талоқ қўйиш мустаҳабдир 
("Umdetul Kari": 
3/528).
3. Вожиб. Жуфтларнинг жинсий аъзолари қовушишга ярамаса, эр-хотинлик қилишолмаса, 
фаҳшга алоқадор ҳатти-ҳаракати ва юқумли касаллиги бўлса, ажрашиш вожибдир. 
4. Макруҳ. Заруратсиз ва қусури бўлмаган жуфтдан ажрашиш, усулга мувофиқ бўлса ҳам, 
тахриман макруҳдир. Яъни, ҳаромга яқиндир. 
5. Ҳаром. Суннатга мувофиқ бўлмаган ажрашиш осийликдир. Зеро, ажрашгач, болалар 
қаровсиз, дин ва дунё ишлари чала бўлиб қолади. Фақат зарурий эҳтиёж билан ва бирга 
яшашнинг имкони қолмаганидагина ажрашиш машруъ ва мубоҳ қилинди. Ҳалоллар ичида энг 
нохуши талоқ эканини Расулуллоҳ (с.а.в.) таъкидлаган эдилар 
(«Umdetul
Kah»: 9/528).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling